UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  74 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  2 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  5 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  2 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  1 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0

“Шўртан” ПФК – чорак асрга бир қадам! Янгиликлар

“Шўртан” ПФК – чорак асрга бир қадам!

Теглар :  Шўртан
Бугун, 7 ноябрь куни, “Шўртан” профессионал футбол клуби ўзининг 24 йиллик ёшини қарши олмоқда.

Барчага маълумки, 1994 йилда ташкил этилган “Шўртан” клуби орадан ўтган давр мобайнида мамлакатимиз ва Осиё футболида ўзига яраша из қолдиришга муваффақ бўлди.
Жумладан, жамоа 2004 йили Ўзбекистон биринчи лигасида энг юқори поғонани эгаллади ҳамда шу муносабат билан 2005 йили олий лигада дебют қилди. Биринчи лига ғолиблигига “Шўртан” иккинчи маротаба 2014 йили ҳам эришди.

2010 йилги мавсум жамоа учун анча эсда қоларли тарзда кечди. “Оқ бўрилар” мамлакат кубоги финалигача етиб келишди. Олий лига мусобақасида эса ўз тарихларидаги энг юқори – 4-ўринни банд этишди. Бунинг меваси ўлароқ, Ғузор жамоаси кейинги мавсумда халқаро аренада ўз дебютини нишонлади. ОФК кубоги-2011 турнирида “Шўртан” 1/8 финалгача юриш қилди.

Клуб музейи 2015 йили яна бир соврин билан бойиди – ғузорликлар ЎзПФЛ кубогида ғолибликни қўлга киритишди.

Жамоа бугунги кунда Ўзбекистон Про-лигасида тўп сураётган бўлишига қарамай, “Шўртан”дек ўзига хос ва мос клубни юртимиз футбол шайдолари ҳар доимгидек баланд ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олишади. “Шўртан”нинг ашаддий ишқибозлари эса жамоани ҳар қандай ҳолатда ҳам ардоқлашади ва севишади.

Умид қиламизки, жамоамизнинг навбатдаги муваффақиятларини мухлисларимиз узоқ кутиб қолишмайди. Улар бизни мунтазам равишда қўллаб-қувватлашмоқдами, демак, биз ҳам яқин вақт ичида уларни юксак натижаларимиз билан хурсанд қилишга мажбурмиз.

Қадрли ва азиз мухлисларимиз, 24 йилдан буён “Шўртан” билан ёнма-ён, елкама-елка туриб келаётганингиз учун Сизга чуқур МИННАТДОРЧИЛИГИМИЗНИ изҳор қиламиз! Ҳамма-ҳаммага раҳмат!

Алоҳида ТАШАККУРНИ эса жамоамиз тузилган илк кундан бошлаб, яъни 1994 йилнинг 7 ноябридан берибизга яқиндан ғамхўрлик қилиб келаётган, клубни бир зумга ҳам эътиборсиз қолдирмайдиган бош ҳомийимиз – “Шўртаннефтгаз” МЧЖга билдириб қоламиз!

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика