Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди
12 янв 17:39
Янгиликлар
Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди
Чехия хоккей терма жамоасининг собиқ дарвозабони Доминик Гашек АҚШни 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этишларини истамоқда.
60 ёшли чехиялик X ижтимоий тармоғида шу мазмундаги чақириқ билан қилинган постни улашди.

"Мен қўллаб-қувватлайман. Ҳозир АҚШда бўлаётган воқеалар демократия ва ҳуқуққа зид. Халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилмайдиган ва демократик давлатларга ҳарбий тажовуз билан таҳдид қилаётган мамлакат бундай йирик халқаро мусобақаларни ўтказмаслиги керак. Бу унинг жиноятларини қонунийлаштиришга хизмат қилади", – деб ёзди Гашек.
Январь ойи бошида АҚШ қуролли кучларининг элит бўлинмаси "Дельта" Венесуэла президенти Николас Мадурони асирга олгани маълум бўлганди. Кейинчалик у АҚШга олиб кетилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар
Мен бу дорбозабонни жудахам ёмон кўрар эдим, сабаби НХЛда шайба сураётган ва Уэйн Грецкийни янгилаб булмас рекордини янгилаган, мингга яқин гол киритган “Александр Овечкинга” нисбатан жудаҳам ёмон гапларни гапириб ташлаган эди. Энди билсам, бу инсон ҳархил гаплари билан, оммани ўзига қаратмоқчи бўлар экан.
Хисоб 3:0 Карабах фойдасига