Серхио Рамос омадли эканининг яна бир исботи
19 дек 2016 14:21
Янгиликлар
Серхио Рамос омадли эканининг яна бир исботи
"Реал" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида "Кашима Антлерс"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
"Қироллик клуби" ҳимоячиси Серхио Рамос 55-дақиқда қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланган эди. Учрашувнинг 90-дақиқасида ҳисоб 2:2 эди. Рамос рақиб футболчиси сўнгги дақиқаларда қарши ҳужум ташкил этмаслиги учун япониялик ўйинчини йиқитади.
Зимбавелик ҳакам Жанни Сиказве Рамосга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиш керак эди. Рефери чўнтагига қўл тиқди ва ...
Жанни Сиказве футболчиларнинг эътирозидан кейин карточка кўрсатишни эсдан чиқарди ёки буни хоҳламади ва ўйинчиларни тинчлаштиришга киришиб кетди.
Рамос эса сариқ карточка олмаслигини тушуниб, ўз жойига қайтди ва можарога аралашмади. Японияликлар эса минг эътироз қилмасин, ҳакам Рамосни четлатмади.
"Реал" қўшимча бўлимларда 2 та гол уриб, чемпионга айланди
Фикрлар