Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Alisher Ostonov
4 янв 2026
39 ёшли Серхио Рамос Франциянинг "Париж" клуби билан шартнома имзолаши мумкин.

"Париж" футболчининг Франциянинг бошқа бир клуби - "Ницца" билан музокаралари барбод бўлгач, Рамос билан шартнома имзолаш имкониятига қизиқиб қолган. Қайд этилишича, Рамоснинг ўзи ҳозирча каттароқ лойиҳаларни мақсад қилган.

Аввалроқ Рамос Франция 1-лигасида ПСЖ сафида ўйнаган эди. Ҳимоячи фаолиятининг кўп қисмини Мадриднинг "Реал" клубида ўтказган ва у ерда 2005-2021 йилларда тўп тепган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Footmercato