UZ

Сўнгги янгиликлар

02:21"Барселона" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, Испания Кубогига эга чиқди!   77 02:18АПЛ. "Бўрилар" "Молине Стэдиум"да ғалабага эришиб, "Шеффилд Юнайтед"ни АПЛдан тушириб юборишди   0 02:13Гвардиола "Ман Сити"нинг Англия Кубоги ярим финалидаги мағлубиятига изоҳ берди  1 01:52"Манчестер Сити" де Брюйнени йўқотди  1 01:29"Ливерпуль" жароҳатдан тикланаётган ван Дейкнинг суратларини намойиш қилди   1 01:07Агуэро "Барселона"га маош бўйича талабини маълум қилди   1 00:46Гаттузо "Фиорентина" билан келишиб олди  0 00:23Аллегри "Ювентус"га қайтишга тайёр, фақат битта шарт билан   4 00:02"Вулверхэмптон" Украина терма жамоаси ҳужумчисига кўз тикди   1 23:48Испания Кубоги финали. "Атлетик" – "Барселона": Муниаин, Пике, Педри ва Гризманн асосийда!   13 23:38Бундеслига. "Байер" "Кёльн" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди, Бэйлидан дубль   0 23:26Англия Кубоги. “Челси” "шаҳарликлар"ни ютиб, финалга чиқди!   46 23:22А Серия. "Сассуоло" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб қилди ва бошқа натижалар  1 23:09Илҳом Мўминжонов: "Мавсумни қўл остимиздаги футболчилар билан якунлаймиз"  23 23:04Александр Ежов: "Истиқлол" билан ўтказилган учрашувдаги 3 очконинг бекор қилиниши ёқимли эмас"  1

Сардор Абдураимов: "Ҳар бир вазиятда VAR`га мурожаат қилавериш ўйин темпини туширмоқда" Янгиликлар

Сардор Абдураимов: "Ҳар бир вазиятда VAR`га мурожаат қилавериш ўйин темпини туширмоқда"

Суперлиганинг тўртинчи туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" (1:1) учрашувидан сўнг муборакликлар сардори Сардор Абдураимов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Дастлаб ўйин ҳақида қисқача фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- "Андижон" билан ўйинга тўхталадиган бўлсам, учрашув қизиқарли ва муросасиз кечди, деб бемалол айта оламан. Ўйлайманки стадионга ташриф буюрган кўп сонли ишқибозлар зерикиб қолишмади. Рақибга мухлисларнинг тинимсиз олқишлашлари катта ёрдам берди. Улар бир дақиқа бўлса ҳам тингани йўқ. Якунда дуранг қайд этдик. 

- Аввалги ўйинларга қараганда футболчилар бир-бириларини яхшироқ тушуниб ҳаракат қилишди. Позициядан позицияга ўтишда, чизиқлар орасидаги боғламларда, ҳужум ташкил қилишда бироз бўлса ҳам олдинга силжиш борлигини кўрдик. Балки ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффус жамоага фойда келтиргандир?

- Бош мураббий Александр Хомяков биз учун бегона эмас. Ушбу мутахассис билан аввал ҳам бирга ишлаганмиз. Фалсафаси ва услубидан хабардормиз. Фақатгина мураббий жамоани кечроқ қабул қилиб олганлиги бироз вақт керак. Ўйиндан-ўйинга ҳаракатларимиз қовушиб боради. 

- Мазкур учрашувда VAR тизими сўнгги дақиқаларда ўйинни чўзилишига сабаб бўлди ва шиддатнинг пасайишига олиб келди. Жамоа сардори сифатида бунга фикрингиз қандай?

- VAR тизимига келадиган бўлсак, кеча бизнинг фойдамизга ишлади. Дарвозани ишғол қилган вақтимизда қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Бироқ якунда VAR қароридан сўнг голимиз ҳисобга олинди. Тўғрисини айтсам ўйиннинг темпини жуда ҳам тушириб юбормоқда. Ҳакамлар ҳам инсон, улар ҳам хатога йўл қўйиб туради. Аммо ҳар бир вазиятда тўхатиб VAR`га юзаланверса ўйиннинг шиддати тушиб кетади.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

   
02 апр 21:15:18
Dusik_Barsa
Bizani sudyalar daxshat var di vardagila korish kerakda bizda oyinni toxtatib tempni buzub sariq bersayam togri berdimmikin toxtab quloq solib
   
02 апр 21:14:11
Азамат Одилов
fc Surxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Agar Var bo'lmaganda toza gol ofsayd bolardi shuning uchun 1 minut vaqt ketsa ham var yaxshi
Бошланишиига яхши.Аста-секинлик билан VAR хам,хозиргидан тез ишлайдиган булади.
   
02 апр 20:52:03
fc Surxon
Agar Var bo'lmaganda toza gol ofsayd bolardi shuning uchun 1 minut vaqt ketsa ham var yaxshi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика