UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Машъал" - ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Афсуски, ўйинни ёмон бошладик. Гол ўтказиб юборгач, кейин уйғондик. ОКМК бир нечта учрашувдан бери ғалаба қозона олмаётганини билардик. Шунга қарамай бу жамоанинг ўйини яхши йўлга қўйилган. Иккинчи таймда ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилдик, лекин рақиб ҳимояда бехато ҳаракат қилди. Босим уюштирдик, ҳатто баҳс охирларида қулай вазиятга эга бўлдик. Аммо якунда кичик ҳисобда имкониятни бой бериб, мағлуб бўлдик.




- "Машъал" беш нафар ҳимоячи билан ўйнаб ҳам стандарт вазиятдан гол ўтказиб юборди. Балки жамоага яхши ҳимоячи керакдир?

- Суперлигада яхши иштирок этиш учун ҳар доим яхши ўйинчилар керак бўлади. Бу фақат ҳимоя чизиғи билан боғлиқ эмас. Ҳамма чизиқларга яхши ўйинчилар керак. Бу ҳозирги Суперлиганинг талаби. Биз ҳам бу борада футболчилар билан ишлаяпмиз, машғулотларда уқтиряпмиз, ўйинчиларни уйғотишга ҳаракат қиляпмиз. Ўйиндан олдин кўрсатма берганда ҳатто рақиб ўйинчиларининг номигача айтамиз. Ким кимни ёпиши кераклиги ҳақида кўрсатма берамиз. Аммо бугун ўзингиз кўрдингиз, бешта ҳимоячи билан ўйнаб ҳам гол ўтказдик. Лекин иккинчи бўлимдаги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман.

- Бугун Хумоюн Муртазоевга рақиб деярли ўйин бермади. Шундай ҳолатларда нимадир ўзгартириш киритган маъқул эмасми?

- Захирамиздаги ҳужумчи ўйинни кучайтира олмасди, чунки ОКМК ҳимояси барибир кучли эканини билардик. Уларда маҳоратли футболчилар кўп. Бизга яхши савиядаги ярим ҳимоячилар ҳам керак. Бундай ўйинларда савия кўп нарсани ҳал қилади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика