


"Челси" – Коутиньо учун курашда фаворит. Филиппенинг яқинда олган жароҳати уларни қўрқитишига ишонмайман. Кейинги мавсумгача ҳали узоқ вақт бор, у тўлиқ тикланиши учун етарли вақтга эга бўлади.
Бошқа томондан, агар трансфер амалга ошмаса, Филиппе "Барселона"да қолади. Эҳтимол, агар Коутиньо маоши қисқаришига рози бўлса, раҳбарият унга бошқа имкониятлар учун йўл очиб беради.
Ҳа, кўплаб клублар коронавирус пандемияси давридаги инқироз туфайли футболчиларининг маошларини қисқартиришмоқда, лекин агар ўйинчининг ўзи ташаббус билан чиқса, бу унинг жамоада қолишга бўлган муносабати ва қизиқишини намоён этади. Кейинги мавсум олдидан кўп нарса содир бўлиши мумкин, биз фақат кутишимиз мумкин, холос", - дейди Ривалдо.



