UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  25 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  344 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  19 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

“Қосимовнинг оёғига тўп тушса ҳайиқиб турардим” ёхуд бешта терма жамоани ЖЧга олиб чиққан Милутинович ҳақида Янгиликлар

“Қосимовнинг оёғига тўп тушса ҳайиқиб турардим” ёхуд бешта терма жамоани ЖЧга олиб чиққан Милутинович ҳақида

Кўпчилик ёши катта мухлислар сербиялик мураббий Бора Милутиновични танишларига шубҳамиз йўқ.

Ўз вақтида ушбу мутахассис Мексика, Коста Рика, АҚШ, Нигерия ва Хитой терма жамоаларини жаҳон чемпионатига олиб чиққан. Бундан бир неча йиллар олдин терма жамоамиз Миржалол Қосимов бошқаруви вақтида маслахатчи мураббий сифатида таклиф қилинган эди. Бироқ, айрим сабабларга кўра келишув амалга ошмаганди. Бугун таниқли ва тажрибали футбол профессорининг ҳаёт чизгиларига, фаолиятига назар солиш истаги туғилди.

Бора Милутинович 1944 йилда туғилди. Футболчилик фаолиятини ўша вақтларда машҳур бўлган Югославиянинг ОФК “Партизан” клубида бошлайди. Ёш Борадаги чаққон, тез ва абжир ҳаракатлар бошқа мамлакатлар скаутларини ўзига жалб қилади. Фаолиятининг дастлабки олти йилини маҳаллий чемпионатларда ўтказган футболчи ҳаётида кутилмаган бурилиш юз беради. 1967 йилда “Монако” жамоасига кўчиб ўтган иқтидор икки мавсум давомида жами 44та учрашувда майдонга тушади ва рақиблар дарвозасини уч бор ишғол қилади. Кейинги йилларда у “Ница”сафида ҳаракат қилсада кўп ҳам учрашувларда қатнашмайди. Францияда асосий вақтини заҳирада ўриндиғида ўтказишга мажбур бўлади. Натижада Мексика чемпионатига кетади ва беш йилга яқин “Унам Пумас” жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Айтиш мумкинки,бутсаларини михга илган ярим ҳимоячи анйнан шу ерда ўз иқтидорини қисман бўлсада намойиш қилишга эришади. Футболчилик фаолиятини якунлаган Милутинович 1977 йилдан эътиборан мазкур клубда мураббийликдаги илк қадамларини қўяди. 

1983 йилда Мексика миллий терма жамоасини бош мураббийига айланади ва жамоани 1986 йилги мундиалга тайёлайди. Жаҳон чемпионатида шу юрт вакилларини мураббий сифатида бошқарган мутахассис жуда яхши натижа қайд этади. Гуруҳдан чиққан Мексика 1/8 финалда Болгарияни 2:0 ҳисобида таслим қилади. Чорак финалда Франц Бакенбауер етакчилигидаги Германия билан 120 дақиқа тенгма-тенг курашиб фақат пенальтилар сериясида имкониятни бой беради. 1990 йилгача Аргентинанинг “Сан-Лоренцо” ва Италиянинг “Удинизе” клубларида ишлаган мураббий тез орада яна терма жамоага қайтади. Бу сафар Коста-Рикани мундиалда бошқаради ва плей оффга қадар етиб боради. Борган сари Бора Милутиновичга қизиқиш анча ортади ва кўплаб жамоалардан чорловлар олади. 1991 йилда АҚШ терма жамоаси бошқарувини қўлига олади ва беш йил мобайнида устозлик қилади. 1994 йилги Жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий яна плей оффда ўз юришини тўхтатади. Унинг галдаги жамоаси ўзи учун бироз нотаниш ва буткул бошқача Нигерия эди. Махоратли мутахассис анънасига содиқ қолган ҳолда Африка қитъаси вакилини ҳам 1998 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқади. 

Янги аср бошланишида Хитой футбол ҳукумати мураббийга таклиф билан чиқди ва шартнома имзолади . Саралаш баҳсларида Хитой гуруҳ босқичида биринчи ўринни қўлга киритади ва ўз тарихида илк бор ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига йўлланма олади. Қизиғи, ҳал қилувчи босқичда Владимир Сальков мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан бир квартетдан жой олганди. Шеньяндаги биринчи баҳсда Милутинович шогирдлари бизга ҳеч қандан имконият қолдирмайди. Амалда бачасини ижобий ҳал қилган хитойликлар сўнги турда Тошкентда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлишади. 2002 йилги мундиалда Хитой ёмон кўрсаткич қайд этмайди. Айтишларига қараганда мураббий жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмаса қадим ўтмишга эга Буюк Хитой деворидан ўзини ташлашини маълум қилган. Тўғри кейинроқ унинг ўзи бундай демаганини, хитойлик журналистлар буни тўқиб чиқаришганини маълум қилганди. Амалда Милутинович ваъдасини устидан чиқади ва Хитойни мундиалга олиб боради. 

Бу пайтга келиб сербиялик мутахассис рекод ўрнатади. Яъни бешта турли терма жамоа бош мураббий сифатида жаҳон чемпионатида энг кўп иштирок этган мураббий бўлиб тарихга киради. У бир вақтнинг ўзида иккинчи рекордни қайд этади. Бешта бошқарган жамоаларидан тўрттаси мусобақа плей офф босқичига чиқади. Гарчи, кейинги йилларда Гондурас, Ямайка термаларида ишлаганига қарамасдан муваффақиятли натижаларга қайд этмайди.

Милутинович сўнги маротаба 2009 ва 2010 йилларда Ироқ терма жамоасини бошқарди. Шундан сўнг бошқа бирон бир жамоада кўриниш бермади. Ҳозирга келиб мана бир неча йилдан бери Қатардаги футбол академияларидан бирида ишлаб келмоқда.

ЖЧ – 2014 вақтида у терма жамоамиз ва Миржалол Қосимов ҳақида қуйидаги фикрларни билдирганди.

“Хитой терма жамоасини бошқарган давримда Ўзбекистон билан йўлларимиз кесишганди. Дарҳақиқат, ўша вақтлари Миржалол Қосимов юқори даражада тўп тепарди. Очиғи, унинг оёғига тўп тушса ҳайиқиб турардим. Чунки, эътиборсиз қолдирсангиз охири нима билан якунланишини биласиз. Шогирдларимга унга эътиборлироқ ва ҳушёрроқ бўлишларини таъкидлардим. Жамоангиз Бразилиядаги жаҳон чемионатига боришга ҳақли эди. Натижа йўлида эса бироз сабрлироқ бўлишингиз талаб этилади”,- деган эди.


Шунингдек, Вадим Абрамов ҳақида ҳам самимий ва илиқ сўзларни айтганди. 2015 йил Абрамов мураббийлигидаги “Локомотив” сафарда Қатарнинг “Ал Садд” клубига йирик ҳисобда мағлубиятга учрагандан сўнг муносабатини билдирганди.

“Абрамовнинг кўрсатмалари тўғри бажарилса уни енгиш жуда қийин. Футболчилар мураббийнинг услубини тўғри тушуна олса ҳаммаси яхши бўлади. “Локомотив” минтақангиздаги жисмонан ва тактик жиҳатдан кучли жамоа саналади”.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика