UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  9 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  8 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4

Ўзбекистон кубоги финаллари тарихидан. Абрамов "Локомотив" билан илк совринини ютган оқшомни эслаймиз Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги финаллари тарихидан. Абрамов "Локомотив" билан илк совринини ютган оқшомни эслаймиз

Ўзбекистон кубоги финалларини ёдга олишда давом этамиз.

2014 йилги Ўзбекистон кубоги финалида "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари соврин учун беллашишган. 

Биласиз, одатда финаллар, марказий ва ҳал қилувчи учрашувлар пойтахтда ўтказиларди. Лекин, бу сафар ПФЛ ўзининг анъанасидан воз кечган ҳолда мамлакат кубоги финали мезбонлигини Олмалиқ шаҳрига ишониб топширади. Умумий ҳисобда АГМК жамоасининг уй стадиони шу йили иккинчи бор катта учрашувни ўзида қабул қилаётганди. Бириниси май ойида Уммонга қарши ўртоқлик ўйини эди. Якуний ҳал қилувчи паллагача “Бунёдкор” “Насаф”ни, “Локо” эса “шерлар”ни турнирдан чиқариб юборгани эътиборга моликдир. Мутасаддилар финални бошқариш учун одатдагидек Равшан Эрматовни эмас, балки четдан яъни кореялик таниқли ҳакам Ким Донг Жинни таклиф қилишади.



Баҳснинг аҳамияти ниҳоятда юқори саналарди. Боиси, “Локомотив” чемпионлик йўлида “Пахтакор”га имкониятни бой бериб қўйган, “Бунёдкор” эса тарихидаги энг ёмон кўрсатгич тўртинчи ўринга тушиб совриндорлар қаторидан жой ололмаганди. Шунинг учун иккала жамоа мураббийлари бор эътиборларини финалга қаратишганди. Беллашувни кузатиш учун шу куни кўплаб мухлислар, футболимиз раҳбарлари ва таниқли шахслар ташриф буюрганди. Улар орасида сербиялик машҳур мутахассис Бора Милутинович ҳам борлиги ниманидир англатарди. Аниқ маълумот эмаску, лекин ўша пайтларда терма жамоамиз ва Миржалол Қосимовга хориждан маслаҳатчи мураббий келаётгани ҳақила хабарлар бонг урарди. Бу афтидан Милутинович деган тахминлар ҳам пайдо бўлганди. Бироқ, мураббий баҳсдан сўнг бу маълумотларни инкор қилди.

- Ўзбекистон терма жамоаси сизни 2014 йилда мураббийлик лавозимига таклиф этган экан? Сизда Ўзбекистондан таклиф бўлганми?

- Билмадим, биз ҳеч қачон бу ҳақида гаплашмаганмиз. Мен Тошкентда бўлганман ва шаҳрингизда сайр қилганман. Тошкентдаги иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларга бағишланган ҳайкални ҳали ҳам эслайман.

- Яъни, сизда ҳеч қачон Ўзбекистондан таклиф бўлмаган. 2014 йилда кўпчилик терма жамоамиз мураббийи бўлишингизни кутган эди?

- Йўқ, таклиф бўлмаган, лекин мен ҳам кутган эдим (кулади).

Финалда фаворит ва устунлик бироз бўлсада Абрамов шогирдлари томонида эди. Иккинчи даврада бир қатор тажрибали ва маҳоратли футболчилар Гейнрих, Муллажанов, Раҳматуллаев, Шоғуломов кабилар билан кучайган “темирйўлчилар”дан раҳбарият чемпионликни кутганди. “Бунёдкор” эса Сергей Лушан келгач кўпроқ ёшларга таянадиган бўлди. Бунинг натижасида Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Забихилло Ўринбоевлар катта футболда дебют қилишди. Лекин, клубдаги айрим футболчилар ўшанда Лушаннинг ишидан ва муносабатидан норозилиги ҳақида эшитгандик.



Ички муҳит яхши эмаслиги ҳақида Олександр Пишур Украина нашрига берган интервьюсида таъкидлаганди. Мухлисларнинг умиди эса таркибдаги ягона юлдуз Сардор Рашидовдан эди. Шу куни уни рақиб сафидан икки футболчи қўриқлаб юрган, имконият бермаганди. Беллашув тенгма-тенг курашлар остида кечарди, Гейнрихни эса ҳимоячилар кўздан қочириб юбормасликга ҳаракат қиларди. Лушан таркибда ўзгаришлар қилиш мақсадида ўзининг шогирдлари Комилов, Ҳамдамов, Ўринбоевларни тушириб бурилиш ясамоқчилигини сезиш қийин эмасди. Улар кутилганидек ўйинни кучайтира олмайдилар. Абрамов эса бу борада шошилмайди. Рақибни кучидан ва таклиф қилаётган ўйинидан келиб чиқиб иш тутади. Асосий бўлимларда иккита ўзгаришдан фойдаланган Абрамов, овертаймларда Марат Бикмаевни захира қуроли сифатида ташлайди. Айнан Бикмаев тўпга илк бор тегинишида Ҳасановга ажойиб пас узатади, Жасур дарвозабон билан бирга бир вазиятда тўпни дарвозага жойлаб қўяди - 0:1. "Бунёдкор" қолган дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилади, лекин "поезд" кетиб бўлганди. 

"Локомотив" ўз тарихида илк бор мамлакат кубогини қўлга киритади, “Бунёдкор” эса ўз тарихида учинчи бор финалда кубокни қўлдан бой беради.



Ўзбекистон кубоги-2014. Финал.
“Бунёдкор” – “Локомотив” – 0:1
12.11.2014. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 8057 томошабин.
Бош ҳакам
: Ким Донг Жин (Жанубий Корея).
Гол: Жасур Ҳасанов 106.
Четлатиш: Жасур Ҳасанов 119.
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Иван Милошевич, Акмал Шораҳмедов (Акром Комилов, 46), Олег Зотеев (Достонбек Ҳамдамов, 101), Анвар Ғофуров, Хайрулло Каримов, Самир Бекрич, Сато Минори, Сардор Рашидов, Жавлон Иброҳимов, Воҳид Шодиев (Забихилло Ўринбоев, 74).
Бош мураббий: Сергей Лушчан.
“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Шавкат Муллажонов (Иброҳим Раҳимов 61), Садриддин Абдуллаев (Жасур Ҳасанов), Фозил Мусаев, Дилшод Раҳматуллаев, Лутфулла Тўраев, Алишер Шоғуломов (Марат Бикмаев 106), Александр Гейнрих.
Бош мураббий: Вадим Абрамов.





Абдулазиз Искандаров тайёрлади 

Учрашув фотоларини тақдим этгани учун ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз.


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика