UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  1 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  0 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  1 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  4 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  12 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  79 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши Янгиликлар

“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи беллашувларида бу йил илк бор Олий таълим муассасалари жамоалари ҳам ўз омадини синаб кўрмоқда.

Қарши давлат университети шарафини ҳимоя қилаётган “Лочин” жамоаси мусобақада ўзгача ҳаракатлари ва шижоати билан алоҳида эътибор қозонди. Эътиборлиси шундаки, дебютант “Лочин” жамоаси илк иштирокидаёқ ҳақиқий сенсация ярата олди. Улар гуруҳ босқичида амалдаги кубок эгаси “Андижон”ни, сўнгра “Сурхон”ни мағлуб этиб, ишончли тарзда кейинги босқичга йўл олди. Жамоа таркибида асосий эътибор ёшларга берилган бўлса-да, сафда тажриба ва маҳоратни уйғунлаштиришга уриниш ҳам кўзга ташланади. Айниқса, бутсаларини яқиндагина михга илган Зафар Полвоновнинг майдонга қайтиши жамоага алоҳида ишонч бағишлади. Фаолиятини мураббийликда давом эттираётган Полвонов энди ёшлар билан елкама-елка тўп тепмоқда. Биз эса, албатта, ундан бу қарорининг сабаблари ва жамоа келажагига оид фикрларини сўрадик.

"Лочин"ни ҳеч ким танимасди. Эндиликда жиддий қарашадиган бўлишди. Бизнинг ҳам ҳали тўхташ ниятимиз йўқ",- дея гап бошлади Зафар Полвонов.

- Қизиқ, футболчилик фаолиятингизни тугатган эдингиз. Яшил майдонга қайтишга нима туртки бўлди? "Лочин" варианти қандай чиқди?

- Тўғри, футболчилик фаолиятимни тугатган эдим. Лекин яна қайтишга қарор қилдим, чунки ўзимни футболсиз тасаввур қила олганим йўқ. Мен футболни, ўз ишимни жуда яхши кўраман. Буни Суперлигада ўйнаб фаолиятини тугатганлар қандай қийин бўлишини яхши ҳис қилишади. "Лочин" жамоасидан таклиф тушди. Клуб чорловини рад этолмадим. Тўп тепишни ўзим қаттиқ истадим. Яна яшил майдонда эканлигимдан хурсандман.

- Дебютдаёқ элита жамоаларини ортда қолдиришга қай тариқа эришилди? Гуруҳ босқичи қанчалик кутилгандек кечди?

- "Андижон"ни Суперлиганинг энг тартибли жамоаси эканлигини билардик. Уларнинг қандай тактикада ҳаракат қилиши мумкинлигини кўриб чиққандик. Очиғини айтганда, рақибни кўп ўрганганимиз самара берди. Ўйин давомида жамоамиз рақибнинг кучли томонларини зарарсизлантиришга эришишди. Бу-футбол. Кимдир ютади ёки ютқазади. "Андижон"нинг Суперлигада яхши иштирок этишига ишонаман. Яна ўз ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишади. Кубокдаги ҳар бир ўйинда жамоадошларим борларини берди. Бу барчанинг меҳнати.

- Кучли жамоаларга тайёргарликда руҳий ҳолат устувор ҳисобланади... 

- Ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ — қай даражада руҳий тайёргарлик кўргани, ўз устида қандай ишлаётгани ва энг асосийси, ўзига бўлган ишончини сақлаб қолиши муҳим. Мен доим шундай дейман: "Сизлар ўйнашни биласизлар ва буни муваффақиятли уддалай оласизлар".

- "Лочин" кутилмаган совғалар кўрсатишда давом этмоқчими?

- Мақсадимиз фақат олдинга интилиш. Кўзлаган мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоада яна қандай вазифаларингиз бор?

- "Лочин" жамоасидаги вазифам кўпроқ гол уриш ва жамоа ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишдир. Қолганини вақт кўрсатади.

Суратлар "Лочин" клуби расмий телеграм саҳифасидан олинди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
19 май 07:41:04
Fast TV
Futbol 1912 yil Qoʼqonda toʼgʼilgan boʼlishi mumkin, lekin Qashqadaryoda ulgʼaydi! Bir emas eʼlitada 4 ta jamoa, shundan uchtasi OFK hamda OCHL da toʼp tepgan, OFK koʼbogi sohibi! Romani yoqimtoyiga aylangan Eʼldor eʼsa Maʼshalda tarbiya oldi. Markaziy klub Nasaf eʼsa bir necha bor Oʼzbekiston koʼbogi sohibi, supper koʼbok eʼgasi, Oʼzbekiston chempioni! Qisqasi, Qashqadaryo futbolisiz Oʼzbekiston futbolini tasovvur qilish qiyin!
   
16 май 15:49:17
насрилло
Кашкадарё ни укувчи болларига Суперлига жамоалари дош беролмаяпди деб ёзишяпдими???
   
15 май 21:01:31
MIRZAYEV O'KTAMJON
Fo'rma: Man Sityni safar fo'rmasiku
   
15 май 08:36:03
Bekzodik Kasbinskiy
Omadlarini bersin yigitlarni....Bir 2ta tajribali uyinchilardan tarkibga jalb qilish kerak yana...
Qashqadaryo futbolini hech qaysidan kam emasligini kursatib quyish kerak...
   
15 май 00:43:08
Ravshan Xomidov
Жамшид Jamshid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сурхонда проблемами бор булса ютказиб хал килгандир бошни огритми
Universitet jamoasiku. Pulga sotib oladigan jamoa emas. Sal fikrlang
   
14 май 16:47:16
Жахонгир-9
Газни бос Лочин.Акаларинг ковун тушириб юрган вактда сен юкорига интил.Манимча Буни Кашкадарё футбол ахли хам куриб тургандир.Насафни тулик таркибини шу болаларга янгилаш керакдир балки.Улар юлдузли касалига чалиган бир вактда.
   
14 май 15:38:57
Shoxrux Karomatov
Ўтган йили Қизириқ, бу йил Лочин. Лекин кейиинги тақдири маблағга келганда зўр жамоалар йўқ бўлиб кетаяпти. Бунақа бўлаверса, ёшларда ватан туйғуси, фудболга бўлган ишонч йўқолади.
   
14 май 15:16:08
Жамшид Jamshid
Сурхонда проблемами бор булса ютказиб хал килгандир бошни огритми
   
14 май 15:07:46
Lochin Usmonov
Formasi neftchi formasiga ohshab ketar ekan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика