

Олдинроқ ЖЧ-2034 2035 йилнинг январида бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.
"Агарда Сиз бир вақтнинг ўзида барча жойда футбол бўлишини истасангиз, турнирни март ёки октябрь ойида ўтказишингиз керак бўлади. Чунки декабрда дунёнинг ярми футбол ўйнайди, июлда эса бошқа ярми.
Бу борада ишга киришганмиз. Ҳамма билан суҳбат олиб боряпмиз. Гап фақатгин ЖЧ-2034нинг тақвимида эмас, умумий тақвим ҳақида кетмоқда.
Ҳатто Европанинг айрим мамлакатларида ҳам июль ойида қаттиқ иссиқ бўлади. Лекин Европада июнь ойида турнирни ўтказса бўлади.
Балки бизда тақвимни шу турнирга мослаштириш имконияти бордир. Буни муҳокама қиляпмиз. Биз шунчаки оддий қарор чиқаришимиз керак", - деди Инфантино.



