Пеп Гвардиола: "Холанд тўхтатиб бўлмас. Ҳеч бир ҳимоячи, ҳатто пистолет билан ҳам уни тўхтата олмайди"
01 сен 2024 14:03
Янгиликлар
Пеп Гвардиола: "Холанд тўхтатиб бўлмас. Ҳеч бир ҳимоячи, ҳатто пистолет билан ҳам уни тўхтата олмайди"
Пеп Гвардиола Эрлинг Холандни юқори баҳолади.
"Холанд барча жабҳада анча яхши ўйнамоқда. У машғулотлардан сўнг 20-30 дақиқа қолади.
Унга жамоа майдоннинг сўнгги учинчи қисмида кўпроқ узатма бериши муҳим. Биз шундай вазиятлар яратамиз. У тўхтатиб бўлмас, ҳеч бир марказий ҳимоячи, ҳатто пистолет билан ҳам уни тўхтата олмайди.
Эрлинг доим голлар уради. Ва бу у қилиши керак бўлган нарса. Биз навбатдаги хет-трикдан, сифатли якуний зарбалардан мамнунмиз. Холанд ўйинга тўлиқ эътиборини қаратганди, у бирор марта тўпни йўқотмади ва ақл бовар қилмас даражада ўйнади – нафақат тўп билан, балки мудофаа ва ҳужумда ҳам", – деди "Ман Сити" устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар