Ўзбекистон – Сурия. Чипталар нархи 20 мингдан 40 минг сўмгача

Narzulla Saydullayev
27 авг 2016, 23:09
Ўзбекистон ҳамда Сурия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи 1-туридан ўрин олган учрашув чипталари сотувга чиқарилди.

Мазкур ўйин учун чиқарилган чипталарни учрашув бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" стадионига қарашли кассалардан харид қилиш мумкин. Ўйинга чиқарилган чипталар 3 тоифада бўлиб, 1-тоифа чипталар нарҳи 20 минг, 2-тоифа чипталар нарҳи 25 минг ҳамда CIP тоифасидани чипталар нарҳи 40 минг сўм қилиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи A гуруҳи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 1 сентябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›