UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  1 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  2 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  4 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  8 07:30Эрон ОАВси. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  8 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  24 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3

Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ" - "Металлург" 2:4 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ" - "Металлург" 2:4

Хабар бериб ўтганимиздек, "Олмалиқ" бугун Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Учрашув голларга бой бўлди. Стадионга ташриф буюрган ишқибозлар дарвозаларга урилган олтита голга гувоҳ бўлишди. Ўйининг еттинчи дақиқасида Дилмурод Каримов ҳисобни очди. 28-дақиқада Арслонмурод Амановга нисбатан жарима майдончасида қўполлик ишлатилди. Белгиланган пенальтини Фарҳод Тожиев бехато амалга оширди. Иккинчи таймда жамоамиз ҳужумкорликни оширган бўлсада, бу ҳисобда акс этмади. Аксинча бекободликлар яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишди. 62 ва 68-дақиқаларда Зоҳид Абдуллаев Михаил Наумов қўриқлаётган дарвозани ишғол этиб, "Металлург"ни олдинга олиб чиқди. 70-дақиқада Дониёр Исмоилов ҳисобни қисқартиришга эришди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Суннат Эрматов ўйинда якуний ҳисобни ўрнатувчи голга муаллифлик қилди.
Бу баҳсда жароҳат сабаб Ислом Иномов ва Дарко Станоевич иштирок этмади. Достон Тошматов, Умид Хонимқулов, Роман Абдулов ва Рўзимбой Аҳмедовлар эса машғулот ўтказиш билан чекланишди.

Учрашувни жамоалар қуйидаги таркибларда ўтказишди.

"Олмалиқ" - "Металлург" 2:4
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Элдор Турсунов, Жаҳонгир Абдураззоқов, Шуҳрат Ражабов.
Голлар: Фарҳод Тожиев 28-пенальти, Дониёр Исмоилов 70 - Дилмурод Каримов 7, Зоҳид Абдуллаев 62, 68, Суннат Эрматов 90.
"Олмалиқ": Никита Шквирин, Раҳматилло Бердимуродов, Саидкомил Акбаров, Евгений Гоголь, Иброҳим Раҳимов, Тимур Шарипов, Миржамол Қосимов, Арслонмурод Аманов, Дониёр Исмоилов, Диёр Туропов, Фарҳод Тожиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Михаил Наумов, Зоҳир Пиримов, Никита Павленко, Мурод Ражабов, Муҳаммад Исаев, Азамат Исроилов, Азизбек Суюнов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Исломбек Исоқжонов.

"Металлург": Зафар Сафаев, Ҳикмат Ҳошимов, Вусол Магеррамов, Мурод Тошматов, Дилмурод Каримов, Аюбхон Номанов, Эргаш Исмоилов, Жавоҳир Эсонқулов, Даврон Каримқулов, Дониёр Одилов, Зоҳид Абдуллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Мирғиёс Сулаймонов, Жасур Аҳмедов, Улуғбек Худойбердиев, Фарҳод Намозов, Суннат Эрматов, Озод Комилов.

Учрашув якунлангач, жамоамизда кўрикда бўлган Михаил Наумовга жавоб берилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика