

"Суперлига ва Пролига регламенти"га кўра, клуб расмий учрашув стартига 20 кун қолгунига қадар стадион масаласини тўлиқ ҳал қилиши лозим. Шундан келиб чиқиб, Хоразм ўз стадиони тайёр бўлгунига қадар рақибларини Олмалиқ шаҳрида қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Хоразм" биринчи даврадан сўнг 15 та ўйинда 14 очко жамғарган ҳолда жадвалда 13-ўринда бормоқда.



