Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди

Sherzod Nurmatov
3 мар 2025, 12:32
Янги мавсумга пухта ҳозирлик кўраётган Муборакнинг "Машъал" жамоаси ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Жамоа марказий ҳужумчи Шоҳназар Норбеков билан 1 йиллик шартнома имзолади.

30 ёшли тажрибали футболчи илгари ҳам бир қатор клубларда самарали ўйин намойиш этган. У фаолияти мобайнида "Қўқон-1912", ОКМК, "Металлург", "Турон", шунингдек, "Сумут Юнайтед" (Индонезия), "Қайсар" (Қозоғистон) жамоаларида ҳаракат қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Машъал" матбуот хизмати