Либерия "кўк акулалар"дан реванш олди, “Қўқон-1912” ҳужумчиси гол урди

Sherzod Nurmatov
18 ноя 2026, 12:00
2027 йилги Африка Миллатлари Кубоги саралаш босқичининг 4-турида Либерия ва Кабо Верде терма жамоалари яна бир бор тўқнаш келди.

Бор-йўғи 4 кун аввал ушбу рақибга 2:4 ҳисобида имкониятни бой берган либерияликлар бу сафар ўз майдонида мухлисларига ҳақиқий байрам тақдим этди.

Самуэль Каньон Доу номидаги стадионда ўтган баҳсда кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг Либерия учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Муҳаммад Одил Эрради шогирдлари бу вазифани аъло даражада уддалашди:

47-дақиқада Дивайн Тианинг қанотдан узатган тўпидан сўнг Кпа Шерман боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди.

86-дақиқада Уильям Гибсоннинг бош билан узатмасини “Қўқон-1912” ҳужумчиси Сильванус Нимели чап оёқда голга айлантириб, ўйинга нуқта қўйди — 2:0.

2.jpg

Шу тариқа, Либерия терма жамоаси мағлубиятлар сериясига чек қўйиб, саралаш босқичидаги илк 3 очкосини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: beIN Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›