UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  1 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  0 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  5 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  21 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  10

Ўзбекистон кубоги. Финал мезбонлиги уч стадиондан бирига насиб қилади Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Финал мезбонлиги уч стадиондан бирига насиб қилади

Ўзбекистон кубогини ўтказиш учун даъвогар стадионлар маълум бўлди.

"Лига 2020 йилдан буён Ўзбекистон кубогининг финал учрашувини кетма-кетликда турли шаҳарларда ўтказиб келмоқда. Бунда мезбон стадион номи мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташланишидан аввал аниқлаб олинади. 

Ҳар мавсум олдидан у ёки бу стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани, стадионлар Лига томонидан қўйилаётган талабларга мослаштирилаётгани сир эмас. Айнан шу жиҳат финални қабул қилиш учун даъвогар стадионлар рўйхатини шакллантиради. 2020 йилда финалга Наманган мезбонлик қилган бўлса, кейинчалик ҳал қилувчи ўйинлар Самарқанд, Бухоро, Қарши, Фарғона шаҳарларида ўтказилди. 

2025 йилги мавсумда бош соврин эгасини аниқлаб берадиган учрашувни қабул қилиш учун 3 та шаҳар даъвогарлик қилади: Андижон, Олмалиқ ва Термиз. Сўнгги йилларда мазкур ареналарда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди. Финал ўйини айнан кимга насиб қилишини бугунги қуръа олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе аниқлаб беради", — дейилади хабарда.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика