UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  0 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  5 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  1 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  3 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  9 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  23 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3

"Олмалиқ"нинг биринчи йиғини якунланди Янгиликлар

"Олмалиқ"нинг биринчи йиғини якунланди

Теглар :  Олмалиқ
Бугун "Олмалиқ"нинг дастлабки ўқув-йиғин машғулотлари якунланди.

15 декабрдан бошланган илк ўқув-машғулот йиғинимиз бугун "Локомотив"га қарши ўтказилган назорат ўйинидан сўнг якунига етди. Икки ҳафта давомида футболчилар асосан тикланиш машқларини ўтказишди. Шунинг билан биргаликда 3та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этилди.

Темирйўлчиларга қарши ўтказилган назорат учрашувида 17 нафар футболчи иштирок этди. Ислом Иномов ўтган баҳсда ортирган кичик жароҳати сабаб майдонга тушмади. Раҳматилло Бердимуродов, Сулейман Аҳмедкаримов ва Низомиддин Зиёвутдиновлар машғулот ўтказиш билан чекланишди. Ўртоқлик учрашуви 3:1 ҳисобида "Локомотив" ғалабаси билан якун топди. Жамоамиздан ягона голни Диёр Туропов киритди.

Ўйинда жамоалар қуйидаги таркибда иштирок этишди.

"Олмалиқ" - "Локомотив" 1:3
Голлар:
Диёр Туропов 53 - Гнохере Кризо 14, 51, Маъмур Икромов 62 пенальти
"Олмалиқ": "Олмалиқ": Хуршид Ходжаев, Хуршид Мухторов, Темурлан Ерланов, Азизбек Суюнов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Диёр Туропов, Дилшод Жўраев, Муҳаммад Исаев, Дилшод Рахматуллаев, Дониёр Усмонов, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Бобир Давлатов, Шоҳназар Норбеков, Дониёр Исмоилов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Ҳожиакбар Ҳайдаров, Қадамбой Нурметов.
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Салим Мустафоев, Муҳаммад Гнонтча Коне, Бобур Йўлдошев, Олег Зотеев, Сардор Мирзаев, Темур Кападзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев, Гнохере Кризо.
Захирадан майдонга тушганлар: Маъмур Икромов, Ислом Тўхтахўжаев, Тимур Усманов, Фаррух Ибрагимов, Бобир Тиллабоев.

Жамоанинг илк йиғинида иштирок этган Сулейман Ахмедкаримов, Азамат Аҳмедов ва Ҳожиакбар Ҳайдаровга жавоб берилди. Низомиддин Зиёвутдинов ёшлар жамоаси билан машғулотларни давом эттиради. Қадамбой Нурметов ижара асосида бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Иккинчи ўқув-машғулот йиғини 3 январдан 10 январгача яна Тошкентда бўлиб ўтади. 9 январда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, жамоа таркибига бир қатор футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика