Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди
05 янв 17:07
Янгиликлар
Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола BBC Radio 5 Live эфирида "Челси"га қарши дуранг (1:1) ҳақида фикр билдирди.
Очколар йўқотилганига қарамай, мураббий ўйин сифатида қониққанини айтди, бироқ жароҳатланганлар бўйича хавотирли хабарларни маълум қилди.
"Бор нарса — шу. Биз топ-жамоага қарши ажойиб ўйин кўрсатдик, афсуски, барча очколарни қўлга кирита олмадик".
Учрашув икки асосий ҳимоячи — Рубен Диаш ва Йошко Гвардиолнинг жароҳатлари билан ёдда қолди. Гвардиоланинг тахминлари эса салбий кўринишда:
"Кўринишига қараганда, уларнинг аҳволи яхши эмас, эртага кўрамиз. Менимча, улар бир неча ҳафтага сафдан чиқди".
Эслатиб ўтамиз, кеча "Челси" билан ўйиннинг 51-дақиқасида жароҳатланган Йошко Гвардиол ўрнига ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушган ва муносиб ўйин намойиш этган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар