Неймар: «Янги йилда «Барселона» учта мусобақада ғолиб бўлишини истайман»

Aslanov Jasurbek
25 дек 2016, 08:06
«Барселона» ҳужумчиси Неймар 2017 йилдан нималар кутаётганини айтиб ўтди.
«Янги йилда яна барча совринларни ютиб требл қайд этишимизни истайман. Кўп гол урмаётганимга қарамай ўзимдан қониқаяпман. Голлар албатта келади.

Голли узатмаларим билан жамоамга ёрдам бераётганимдан хурсандман», – дейди Неймар.

Бу мавсумда Испания чемпионатида футболчи 13та ўйинда 4та гол урди ва 8та голли пас оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es