UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 13:10U-20 Осиё кубоги. Эрон — Япония ўйини учун таркиблар билан танишинг  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  2 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  0 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  4 11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  3 10:00GiveMeSport нашри барча даврларнинг энг яхши дриблинг соҳибини аниқлади  20 09:16«Сурхон» тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади  0 08:48МЛС. Мессининг иккита ассисти жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  19 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   20 07:25Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол» ўртасидаги баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди  12 03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  38 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0

Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Бухоро” 2:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Бухоро” 2:1

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари бугун йиғин доирасида учинчи назорат учрашувида майдонга чиқишди.

Жамоамизнинг бу галги рақибиди Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Бухоро” жамоаси бўлди. 

“Чиғатой”  спорт базаси сунъий қопламали майдонда ўтказилган беллашувда футболчиларимиз йиғин давомидаги учинчи ғалабани тантана қилишди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида Бекзод Ғанижонов рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонини ажойиб тарзда доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди. Кейинчалик айнан Ғанижоновга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган пеналтини  Қадамбой Нурматов бехато амалга оширди. Ўйин охирларида бухороликлар бир тўп билан жавоб қайтаришди, холос.

Ушбу беллашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев (с), Суҳроб Ярашев, Алишер Саноев,  Файзулла Қамбаров, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элужа Григалашвили, Миржалол Қосимов, Азизбек Усмонов, Муродбек Бобожонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Бегзод Ғанижонов, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Қадамбой Нурметов, Тимур Усмонов, Виктор Григорьев.

“Қизилқум” футболчилари ушбу ўйин билан Тошкентдаги илк йиғинга якун ясашди. Йиғин давомида навоийликлар учта назорат учрашувини ўтказишиб, уларнинг барчасида (“Қизилқум” – “Қўқон-1912” 3:2, “Қизилқум” – “Бунёдкор” 3:1, “Қизилқум” – “Бухоро” 2:1) ғолибликка эришишди. Қисқа танаффусдан кейин жамоанинг йиғини Навоий шаҳрида давом эттирилади. Февраль ойида Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш режалаштирилган.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика