UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

"Навбаҳор": Одил Аҳмедов ёш футболчилар билан учрашди Янгиликлар

"Навбаҳор": Одил Аҳмедов ёш футболчилар билан учрашди

Бугун “Навбаҳор” ўйингоҳида Наманган футболи тарбияланувчиси, айни пайтда Россияннг “Краснодар” клуби аъзоси Одил Аҳмедов ёш футболчилар билан учрашди.

Ўйингоҳдаги мажлислар залида ўтказилган учрашувда Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Наманган вилоят ҳокимлигининг Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Расулжон Низамбаев, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Баҳодир Бекходжаев, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Олимжон Қосимов ва ОАВ вакиллари ҳам қатнашишди. Учрашув аввалида Наманган вилоят ҳокими сўзга чиқиб, ёш футболчиларга келгусида мамлакатимиз футболида ўз ўринларига эга бўлиш учун тинмай меҳнат қилиш лозимлиги ҳақида гапириб, улар учун барча шарт-шароитлар яратилаётганлигини алоҳида эътироф этди. Келгусида ёш авлод вакилларини футбол билан муносиб тарзда шуғулланишлари учун янги-янги спорт иншоотларини барпо этилишини маълум қилди
Учрашувда Наманган вилоят фахри бўлган Одил Аҳмедовга Наманган шаҳрида фаолият юритаётган 15-сонли футбол мактаб-интернати ва “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг иқтидорли тарбияланувчилари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди. Одил Аҳмедов фаолияти давомида рўй берган қизиқарли воқеалар ҳақида гапириб берди. Учрашув сўнггида Аҳмедов майдонга чиқиб, ёш футболчиларга тўп билан ишлашдаги маҳоратини намойиш этди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика