UZ

Сўнгги янгиликлар

16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  1 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  0 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  4 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  11 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1

"Навбаҳор": Назорат баҳсида яшиллар ғолиб Янгиликлар

"Навбаҳор": Назорат баҳсида яшиллар ғолиб

Теглар :  Навбаҳор
“Бухоро” жамоаси билан ўтадиган учрашувга тайёргарлик кўраётган жамоамиз аъзолари бугун икки тарафламали назорат ўйинида майдонга тушишди.
Асосий таркиб вакиллари асосан ёшлар жамоаси сафида шуғулланаётган футболчилар билан куч синашишди. Баҳс футболчиларнинг ўйин амалиётини бир маромда ушлаб туриш учун ташкил этилганлиги сабабли бўлимлар 30 дақиқадан иборат бўлди. Назорат ўйинининг биринчи бўлимида Владислав Алексин “яшиллар” сафида ҳаракат қилиб, асосий таркиб аъзолари дарвозасига иккита гол уришга эришди. Иккинчи бўлим давомида дарвозаларни нишонга олиш учун ҳар икки томонда имкониятлар юзага келди. Хусусан Алексинда Парванов дарвозасини нишонга олиш учун ҳам имконият юзага келганди. Лекин, гол кузатилмади ва назорат баҳсида “яшиллар” 2:0 ҳисобида ғолиб бўлишди. Мазкур ўйиннинг иккинчи бўлимида ёшлар сафида “Навбаҳор” футбол клубига қарашли “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг иқтидорли тарбияланувчилари ҳам майдонга тушишди. Эътиборли жиҳати, ёшлар ўзларини йўқотиб қўйишмади ва кўпчиликда илиқ таассурот қолдиришди.
Назорат баҳсида жамоалар таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди.

“Қизиллар”: Александр Корнийчук, Тоҳир Шамситдинов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Мурод Тўйчибоев, Азизбек Мамазойитов, Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов, Акрам Баҳриддинов, Дорджи Сангаджиев, Ислом Исоқжонов, Шоҳжахон Аббосов (Владислав Алексин).
“Яшиллар”: Артур Парванов, Жавоҳир Олимжонов, Руслан Вагапов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Ғолиббек Каримов, Билол Шарофиддинов, Азизбек Турғунбоев, Аҳмад Мамадалиев, Ғайрат Жўраев, Акбарали Холдоров, Владислав Алексин. Захирадан майдонга тушганлар: Илҳом Алибоев, Абдулазиз Жалилов, Хусан Ғаниев, Отабек Давлатов, Аюб Жўраев, Бекзод Турсунов, Фарруҳ Умаралиев, Абдурауф Ғуломов, Ислом Каримов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика