

"Ўтган мавсумда "лочинлар" шарафини ҳимоя қилган маҳоратли футболчилар - ярим ҳимоячи Комилжон Тожидинов ва ҳужумчи Асадбек Жўрабоевлар жамоамизни тарк этишди.
Тожидинов ўтган мавсумда жамоамиз таркибида Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда кубоги ўйинларида жами 12 та ўйинда майдонга тушиб, 425 дақиқа ўйнаган бўлса, Жўрабоев юқорида келтирилган икки мусобақа учрашувларида жами 11 та ўйинда майдонга тушиб, 329 дақиқа тўп тепган.
Биз мазкур ўйинчиларга "Навбаҳор"даги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз", - деб хабар бермоқда клуб расмий каналида.




