UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

"Наполи" Миланнинг икки клуби орасига тушиб қолди: А Серия навбатдаги тур ўйинлари ҳақида Янгиликлар

"Наполи" Миланнинг икки клуби орасига тушиб қолди: А Серия навбатдаги тур ўйинлари ҳақида

Италия чемпионатида 18-тур учрашувлари ортда қолди.

"Интер" "Салернитана"ни "янчиб" ташлади 

Меҳмонлар майдонда шу куни ким мезбон бўлишини илк сонияларданоқ кўрсатиб қўйишди. Тезкор гол эса бу вазиятни янада сезиларлироқ бўлишини таъминлади. Яна Чалханоглудан ажойиб бурчак зарбаси ижроси ва Иван Перишич 11-дақиқадаёқ баланд сакраб, ҳисобни очди. "Салернитана" кейинги ҳужумдаёқ жавоб бериши мумкин эди, лекин Рибери шериги Нванквони қулай вазиятга чиқарди, Ханданович эса бирга-бир ҳолатда ҳужумчига имкон қолдирмади. Ўйин тинчланди, "Интер"нинг ажойиб комбинациясигача... Де Врей майдоннинг ўз жамоаси ярмидан тўпни Жекога етказди, босниялик ҳужумчи Дюмрисни кўрди ва нидерландиялик ҳимоячи А Серииядаги иккинчи голини нишонлади. Маълум вақт ўтиб, энди Эдиннинг ўзи гол уриши мумкин бўлди. 

Танаффусдан қайтгач, "Интер" янада кўпроқ иштиёқ билан ҳужумлар уюштира бошлади. Бўлим аввалида Чалханоглу товони билан тўпни Санчесга оширди, Алексиснинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Яна 2 дақиқа ўтиб, тиниб-тинчимас Санчес ниятига етди. У ўзи бошлаган ҳужумни, Жеко ва Чалханоглу қўллаб-қувватлади, чиройли тарзда якунлади. Лаутаро захирадан ўйинга қўшилди ва у ҳам голсиз қолиб кетмади. Гальярдини жарнима майдончасида курашга киришгач, тўп аргентиналикка келиб тушди ва Мартинес имкониятидан унумли фойдаланди. Робертонинг ўзи ҳам исмини таблога ёздириб қўйди. Охирги дақиқаларда айнан у дарвоза бурчагини аниқ нишонга олиб, якуний ҳисобни ўрнатди. "Интер" етакчиликни сақлаб қолмоқда, "Салернтитана" эса — охирги . 


"Наполи" меҳмонда "Милан"ни мағлубиятга учратди 

Етакчилар қаторидаги икки клуб тўқнашуви миллионлаб мухлислар қизиқишига сабаб бўлди. Агар жамоалар таркибларидаги йўқотишлар бўлмаганида бунданда ёрқин беллашув гувоҳига айланишимиз мумкин эди. Илк дақиқаларда Златан фаол ва "Милан" хавфлироқ ҳужумлар уюштирди. Кўп ўтмай, бурчак зарбасидан кеийн қайтарилган тўп Флоренцига келиб тушди ва унинг йўллаган тўпи дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. "Наполи" эса амалда биринчи имкониятидан гол уриб кетди. Зельински ижросидаги бурчакдан узатмадан кейин Петанья ҳимоячиларни чалғитди ва Эльмасга ҳеч ким ҳалақит қилмади. Бу вазиятдан кейин ҳар икки жамоа бироз тин олгандек туюлди. 

Танаффусдан кейин табиийки "Милан" янада катта куч билан ҳужумга ўта бошлади. Ибрагимович ўткир бурчакдан ҳам кучли, ҳам аниқ зарба йўллади, Оспина панд бермади. Мессиасда ҳам имконият бўлди, бироқ тўп унинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан кейин дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Кўп ўтмай, вазиятни ўнглаш учун Жиру майдонга туширилди ва дарҳол боши билан зарба берди, бироз ноаниқ. "Россонери" шу кеча аниқлик борасида жиддий муаммоларга дуч келди. Эътиборга лойиқ яна бир вазият ўйин сўнггида юз берди, жарима майдончасида тўп Кессиэга келиб тушди ва футболчи дарвозани ишғол қилди. Бироқ ҳакам майдонда ётган Жиру вазиятнинг бевосита иштирокчиси эди деб ҳисоблади ва голни бекор қилди. Миланликлар албатта норозиликларини яшириб ўтиришмади, лекин қарор ўзгармади ва "Наполи" оғир ўйиндаги муҳим уч очкони қўлга киритди. 


"Ювентус" ортиқча муаммосиз "Болонья"ни таслим қилди    

Болоньяни қоплаган қуюқ туман сабабли ҳар икки жамоага осон бўлмаслиги аниқ бўлиб улгурганди. "Ювентус" дарҳол босим уюштира бошлади. Аввалига жарима майдони ташқарисидан Рабьо зарба берди, 6-дақиқада эса Бернардески яширин пас билан тўпни Моратага етказди, испаниялик эса биргина ҳаракат билан дарвозани ишғол этди. "Россоблу" жавоб беришга уриниб кўрди, Арнаутович боши билан зарба йўллаш имконини топа олди. Бўлим ўрталарига келиб, устунлик ҳам айнан мезбонлар томонга ўтиб кетди. Бўлим сўнгида эса Сванберг "қайчи" услубида зарба йўллаб, ўта чиройли гол муаллифига айланиши мумкин эди. 

Иккинчи бўлим бошида Домингесда яхши имконият бўлганди, аммо Шенсни тўпни яқин бурчакка ўтказиб юборишни истамади. Яна бир неча бор ҳужум уюштиришга ҳаракатлар бўлди. Вазият кескинлашаётгандек тасаввур уйғона бошлаганди. Бу мавсум бир неча бор "жокер" вазифасини бажараётган Куадрадо катта саҳнага чиқди. Колумбиялик алдамчи ҳаракат билан ҳимоячини чалғитди ва узоқ бурчакни кучли зарбаси билан нишонга олди. Кейинги эпизодда энди Бернардески узоқ бурчакни пойлади, аммо бу сафар Скорупски жамоасини голдан қутқарди. "Болонья" аста-секин темпни тушира бошлади ва анча тинчланиб қолди. Натижада, "Ювентус" қатор етакчилари йўқлигига қарамай, муҳим ғалабани тантана қилди ва етакчилар гуруҳига яқинлашиб олди.


"Фиорентина" ва "Сассуоло" муроса кўчасини танлашди   

Ҳужумкор икки клубнинг ўйинига қизиқиш анча юқори эди. "Фиорентина" чўзиб ўтирмай ҳужумлар уюштира бошлади. Гонсалес тўпни ерга туширмай зарба йўллаб кўрди, қайтган тўпга ҳаммадан аввал етиб борган Куарта ҳам гол уришга яқин келганди. "Сассуоло" ҳам ҳужумга-ҳужум билан жавоб беришга уринарди ва айнан меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Фраттези ҳужумни бошлаб берди ва Скамаккани тўп билан таъминлади, форвард дарвозабон билан яқинлашиб ўтирмай, узоқроқ масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. "Фиорентина" ҳужумга ташланди, бироқ гол уриш ўрнига "нероверди"нинг қарши ҳужумини ўтказиб юборди. Распадорининг нозик узатмасидан кейин Фраттези жарима майдончасида қулай нуқтада пайдо бўлди ва биргина ҳаракати билан ассист ёнига гол ҳам қўшиб қўйди. Кальехон дарҳол жавоб голини киритиши мумкин эди, лекин Консилья тўпни қайтаришни удаллади. Яна бир неча дақиқа ўтиб, кипер Миленковичнинг кучли зарбаси гол бўлишига йўл қўймади. 

Танаффусдан кейиноқ "Сассуоло" тушунарсиз тарзда ҳужумга берилиб кетди ва Торрейра биргина узатма билан Влаховични рақиб посбони билан "учрашув"га чиқариб юборди. Душан бундай вазиятларда камдан-кам адашади. Нима қилиб бўлса ҳам яна гол уриш ва мувозанатни тиклаш учун "жанг" қила бошлади. Вазиятлардан бирида тўп жарима майдончасидаги бир нечта футболчи орасида ўралашиб қолди, Торрейра бу ҳолатда омадлироқ чиқди ва тўпни дарвоза тўрига йўллади. "Фиорентина" ҳужум қилишда давом этар ва энди ғалабадан умидвор эди. Бироқ жамоага 70-дақиқа Бираги қизил карточка олиши панд берди. Натижада, "Сассуоло" рақибни тинчлантиришга ва сафардан очко билан қайтишга эришди. 


"Рома" "Аталанта"ни тўхтатиб қолди 

"Жалоросси" бергамоликларга қарши беллашувни жуда фаол бошлашди. 1-дақиқадаёқ умид узмаган ва охиригача борган Абрахам дарвоза тўққизлигини нишонга олди. Бир қарашда ҳужумчи Жимситига нисбатан қўполлик ишлатган туюлиши мумкин, аммо гол инобатга олинди. Албаниялик футболчи ўз хатосини тўғрилашга яқин келганди, лекин Патрисиу тўпни қайтариб юборди. "Рома"нинг олдинга ташланиши эса хавфлироқ ва самаралироқ чиқди. Веретунинг ажойиб узатмасидан кейин Заньоло рақибни осонлик билан доғда қолдириб, дарвоза бурчагини аниқ мўлжалга олди. "Аталанта" танаффусгача битта бўлсада гол уришни уддалади, Муриэль зарбасидан кейин тўп Кристантега тегиб, дарвозага бориб тушди. 


Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларидаёқ Малиновский жарима зарбасидан гол уриши мумкин эди, бироқ тўп дарвозадан бироз тепароқдан ўтиб кетди. Кўп ўтмай, Верету жарима зарбаларини қандай амалга ошириш кераклигини кўрсатиб берди. Унинг стандартдан узатмасидан кейин Смоллинг рақибларни ортда қолдириб, оёғи билан зарба берди ва Муссо дарвозасини ишғол қилди. Охирги 2 ўйинда 2-гол. "Аталанта" яна гол урди. Қизиғи, яна Кристанте автогол муаллифига айланди, аммо ўзига хос дубль қайд этилмади, ҳакам Сапата ўша вазиятда Брианни туртган деб ҳисоблади. "Аталанта" бор кучи билан олдинга ўтар ва ҳеч бўлмаса орадаги фарқни қисқартиришга ҳаракат қиларди, бироқ ўзи гол ўтказиб юборди. Шомуродов ажойиб узатма билан тўпни Веретуга етказди ва Жордан дарҳол зарба берди. Ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди, лекин тўп Абрахамга бориб тушди, Тэмми эса иккинчи темпда ҳужумни қўллаётганди ва дублни расмийлаштирди. 

Шунингдек, "Лацио" "Женоа"дан, "Торино" эса "Верона"дан кучлироқ, "Сампдория" ва "Венеция" дуранг ўйнади. 


Сергей Румянцев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика