МЮ уч футболчиси билан шартномани узайтирди
06 янв 2024 11:04
Янгиликлар
МЮ уч футболчиси билан шартномани узайтирди
Клуб Линделёф, Межбри ва Уан-Биссака билан шартномани узайтириш имкониятларини фаоллаштирди.
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячилар Виктор Линделёф ва Аарон Уан-Биссака ҳамда ярим ҳимоячи Ҳаннибал Межбри билан шартномани 12 ойга узайтирди.
Бу учала ўйинчининг ҳам шартномаси жорий мавсум охирида тугарди, аммо "Юнайтед" уларни 12 ойга узайтириш имкониятига эга эди ва клуб бундан фойдаланди.
Шундай қилиб, уларнинг келажаги энди 2025 йилнинг июнигача "қизил иблислар"га боғланган.
Аммо "Юнайтед" ҳозирча ҳимоячи Рафаэль Варан ва ҳужумчи Антони Марсьяль билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Ҳозирда ҳар икки футболчи билан музокаралар олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар