Месси билан боғлиқ можаро туфайли Аргентина терма жамоаси ўйини бекор қилинди
10 фев 2024 15:13
Янгиликлар
Месси билан боғлиқ можаро туфайли Аргентина терма жамоаси ўйини бекор қилинди
Ханчжоу ҳукумати Аргентина ва Нигерия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинини бекор қилишди.
Ўйин март ойида Хитой шаҳрида ўтиши керак эди. Бироқ Ханчжоу спорт бюросининг маълум қилишича, "ҳаммага маълум сабабларга кўра" ўйин бекор қилинди.
"Тадбирни ўтказиш шартларини асослаб бўлмайди ва баҳс бекор қилиниши борасида қарор қабул қилинди" - дейилади WeChatда эълон қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Месси жароҳат сабабли Гонконг юлдузлари терма жамоасига қарши майдонга тушмаганди. Ушбу воқеадан сўнг кўплаб мухлислар ташкилотчилардан норози эканликларини ва чипта пулларини қайтариб беришларини талаб қилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар