UZ

Сўнгги янгиликлар

01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  6 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  21 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11

Майдонда урганчлик “ёш чарм” тўп усталари Янгиликлар

Майдонда урганчлик “ёш чарм” тўп усталари

Урганчда болалар спорт байрами бўлиб ўтди.

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида фаолият юритаётган СЎЕАИБЎСМ(Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар  спорт мактаби)нинг 2004-2005 йилларда туғилган тарбияланувчиларидан иборат футбол жамоалари ўртасида “Биз спортни севамиз” шиори остида биринчилик бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада СЎЕАИБЎСМнинг 10 та жамоаси иштирок этди. Шундан, омадли тўрт жамоа ярим финалда ўзаро куч синашди. Жумладан, ярим финалда  “Бинокор”(мураббийи Шоҳрух Ёқубов) жамоаси “Ғойбу”(мураббийи Одамбой Қурбонниёзов) жамоасини 6:2, “Олимпия”(мураббийи Санжар Отаев) жамоаси Урганч тумани(мураббийи Шихназар Оллаберганов) жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубятга учратди.

Финалда “Бинокор” ва “Олимпия” жамоалари рўпара келди. Бу ўйинда “Бинокор” жамоаси “ёш чарм” тўп усталари 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, “Биз спортни севамиз” шиори остида ўтказилган СЎЕАИБЎСМ биринчилиги ғолибига айланишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика