UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:43"Милан" — "Интер". Таркиблар маълум  8 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  1 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  0 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  15 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  4 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2 19:20Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди  3 18:58Брандт АПЛ клубига ўтиши мумкин  0 18:25Энцо Фернандес: "Менинг орзуим — Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш"  4

Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда Янгиликлар

Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда

Сўнги йилларда юртимизда футбол спорт турининг оммавийлигини ошириш, маҳаллий ёшларни футбол билан шуғулланишларга кенг шароитлар яратиш мақсадида қатор самарали ишлар олиб бориляпти.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов ва Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Хайрулло Бозаров иштирокида кўриб чиқилган "Нефтчи" футбол клубининг янги ва замонавий талаблар асосида барпо этиладиган футбол академияси лойиҳаси юзасидан айни кунларда ишлар жадал тус олган. 

Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадиони ёндош худудида ташкил этиладиган ушбу академия Европа стандартлари асосида жами 160 ўрин қувватига эга бўлади. Таъкидлаш жоиз, Украина футболида катта тажрибага эга мутахассис, собиқ мураббий Игорь Иванович Химич ушбу “Нефтчи” футбол академияси директори сифатида фаолият юритади.

"Нефтчи" футбол академияси лойиҳаси ёш футболчиларни замонавий шароитларда тарбиялаш, спорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда вилоятда футбол тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида амалга оширилмоқда. Бугунги кунда академия худудида ўқув бинолари, ётоқхона, тиббиёт маркази, сунъий ва табиий майсаларга эга бўлган майдонлар қурилиши босқичма-босқич якунланмоқда.

Бундан ташқари, футбол академияси директори Равшан Мирзакаримовнинг таъкидлашича, вилоят футбол академиясида хам ишлар жадал олиб борилмоқда. Эски "Тўқимачи" стадиони ўрнида замонавий стандартларга мос битта таъбий ҳамда битта суъний қопламали футбол майдонлари ташкил этилмоқда. Фарғона вилоятида футбол инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган режалар ва таклифлар ишлаб чиқилиб, уларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида йўл харитаси режалаштирилмоқда.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+2   
06 фев 12:16:32
Akbar Umarov
Mana bo'larkanku qoil
+2   
06 фев 11:41:54
Xojakbar Xaitov
Фундаментсиз иморат куриб булмайди Академия зур бупди Нефтчи мухлислари ни табриклиман
   
08 фев 13:14:27
Жалоладдин Мухаммадович✈
Xojakbar Xaitov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фундаментсиз иморат куриб булмайди Академия зур бупди Нефтчи мухлислари ни табриклиман
Фаргона вилоятин хоким Эрматов билан турган одам
   
08 фев 13:13:55
Жалоладдин Мухаммадович✈
Akbar Umarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mana bo'larkanku qoil
Фаргона вилоятин хоким Эрматов билан турган одам
   
06 фев 19:38:00
Акмал Аляров
Хоким бува чемпионлик кунида сўзга чиқанида айтганди,
Фаргонани келажакда футбол марказига айлантирамиз деб худо хохласа ҳали буюк ишлар олдинда
   
06 фев 12:23:31
Akbar Umarov
Farg'onada Futbol Akademiyalarini chinakamiga kuchaytirishni hohlasalar eng birinchi galda Sergey Tokovni jalb qilishlari kerak.
   
06 фев 12:19:29
Zohidjon Usarov
Аслида ким академияни директори Химичми ёки Мирзакаримовми.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика