

Бугун ЎФА ҳамда ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида ташкил этилган мазкур учрашувда янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари, регламент талаблари, инфратузилма ва бир қатор муҳим йўналишлар муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида клубларга инфратузилмани доимий яхшилаб бориш, академиялар ва аёллар футболига эътибор қаратиш ҳамда клублар фаоилиятини профессионал тарзда ташкил этиш яна бир маротаба эслатилди.
Мутасаддилар томонидан жамоалар вакилларининг саволларига батафсил жавоб берилиб, янги мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.







