UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  0 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  1 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  26 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14

Марадонанинг аёвсиз танқидига учраган, Пекерманга ҳавас кўзи билан қараган ва Месси билан яхши чиқишиб кетган Лионель Скалони ҳақида Янгиликлар

Марадонанинг аёвсиз танқидига учраган, Пекерманга ҳавас кўзи билан қараган ва Месси билан яхши чиқишиб кетган Лионель Скалони ҳақида

Жаҳон чемпионининг таржимаи ҳоли билан танишамиз.

"У ажойиб йигит, лекин ҳатто йўл ҳаракатини тартибга сола олмайди. Қандай қилиб терма жамоани Скалонига топшириш мумкин? Ҳаммамиз ақлдан оздикми?", – деган эди Марадона Скалони терма жамоага муррабий сифатида тайинланганида.

Афсонавий ўйинчи кўп маротаба Скалонини танқид қилган. Бунга далил сифатида Марадонанинг интервьюсидан бир парча: "Аргентина терма жамоасида Лионель Скалони деган йигитча бор, у терма жамоага муррабий сифатида тайинлангани учун айбдор эмас. Муаммо шундаки, у кейинчалик ўзини мураббий каби ҳис қилади ва Жаҳон чемпионатида иштирок этишни истаб қолади. Сиз у билан мотоцикл пойгалари бўйича Жаҳон чемпионатига боришингиз мумкин, лекин футбол бўйича эмас".

Диегони ҳатто 2019 йилги Америка Кубогидаги бронза медали ҳам тўхтата олмади: "Мен ҳали ҳам Скалони Аргентина терма жамоасини катта ғалабаларга олиб борадиган шахс эмаслигига аминман. Менга унинг қарорлари, тактикаси тушунарсиз. Менимча, у жамоада кўп қолмайди".

Скалони яна камида 4 йилга ушланиб қолди. У билан Аргентина 28 йил ичида илк бор Америка Кубогини, 36 йил ичида биринчи марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Франция устидан қозонилган ғалабадан сўнг мураббий марҳум танқидчисини эслади: "Умид қиламанки, у осмондан туриб ўйинларимиздан роҳатланди".



Скалони 4 минг аҳолиси бор шаҳарда туғилган ва ҳали ҳамон ота-онасининг олдига келади. У Жаҳон чемпионатидаги ғалабани уларга бағишлади

2019 йилнинг баҳорида мудҳиш хабар бутун дунёга тарқалди: Скалони велосипедда аварияга учради, уни машина уриб юборди. Кўплаб жароҳатлар ҳақидаги тафсилотлар эса даҳшатли эшитилди. Матбуотнинг ёзишича, мураббий йиқилганида унинг юзида жароҳатлар ва кўкаришлар пайдо бўлган ва қош соҳасидаги яра 10 сантиметрга етган. Кун охирига келиб Аргентина терма жамоасининг твиттери хабар билан чиқди: "Скалонига касалхонадан рухсат берилди".

Лионель ота-онасини кўриш учун туғилган шаҳрига келганида, ҳар доим велосипедда сайр қилади. У Жаҳон чемпионатидаги ғалабани уларга бағишлади: "Онам бир неча кун олдин жуда жиддий ҳодисани бошдан ўтказди ва ҳозир қийналмоқда. Отам ҳам ҳаяжонда, у бир неча йил олдин инсультни бошидан ўтказган эди".

Мураббийнинг оиласи яшайдиган 4 минг кишилик Пужато шаҳри Буэнос-Айресдан 350 километр узоқликда жойлашган ва чексиз далалар орасида зич қурилган кичкина шаҳарча.



Кичик ўлчамига қарамай, Пужато 4 та футбол майдонига эга. Скалонининг футболга қизиқиши, шу ерлардан бошланган. 

"У болалигидан футболга қизиқан ва ёстиқ ўрнига тўп билан ухлаган", – дея эслайди Скалонининг биринчи муррабийи Альберто Жанфеличи.

1994 йилда Аргентина Жаҳон чемпионатида муваффақиятсизликка учраган. Гуруҳ босқичида мусбат допинг-тест топширган Марадона туфайли. Маэстронинг қонида тақиқланган бешта модда топилган.

Диего Армандосиз терма жамоа Болгарияга ютқазди (0:2) ва кейин 1/8 финалда Руминияга (2:3). Редондо етакчисиз ўтган ўйин ҳақида шундай деган эди: "Мен майдонда сени қидирдим, лекин топа олмадим..."

Турнир олдидан Марадона "Ньюэллс Олд Бойз"да машғулот ўтаб, ЖЧгача формасини тиклаб олди. 7 ёшли Лионель Месси у ерга 1994 йилда келганди. Марадона сабаб эмас, у шунчаки Росариода яшаган. "Ньюэллс"да ўша йили 16 ёшли Лионель Скалона ҳам бор эди. Отаси уни энг яқин масофадаги академия бўлгани учун олиб келган – Пужатодан Росариогача бор-йўғи 40 километр.

17 ёшида Скалони Биринчи дивизионда дебют қилди ва бир йилдан сўнг Ла-Платанинг "Эстудиантес"га кўчиб ўтди. Болалигидан у ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган, гарчи баъзида у ярим ҳимоячи бўлган бўлса ҳам.



"Эстудиантес"даги бир неча мавсумидан сўнг Лионель Европага йўл олди ва Пужатога фақат таътил пайтида келадиган бўлди. Мураббий бўлганидан кейин у одатларини ўзгартирмади: 2021 йилда Копа Американи қўлга киритганидан сўнг яна уйига келди. Пужатодаги аҳоли Скалонини ўзи ўқиб тугатган мактабда сўзга чиқишини сўрашди. Мураббий илтимосни рад этмади.

Скалони шаҳарни молиявий жиҳатдан ҳам қўллаб-қувватлайди. Масалан, у отаси мураббийлик қилган маҳаллий футбол клубига ёрдам беради. Унинг жияни ҳозир у ерда ўқийди.

Бунга жавобан аҳоли энг машҳур қўшнисини кўп эслайди. Аргентинанинг Копа Америкадаги ғалабасидан сўнг улар унинг портрети ва "раҳмат, Лео" ёзуви билан катта граффити чизишди.



"Вест Хэм" футболчилари Скалонидан нафратланишади: У Стивен Жеррард тўпни олдириб қўйгани боис жамоаси кубокдан маҳрум бўлган

Скалонидан уни иҳломлантирувчи муррабий ким деб сўрашганида, у: "Хосе Пекерман" дея жавоб берган.

Лионель Пекерманнинг ёшлар жамоасида 1997 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. У 2018 йилда муррабийлар штабига икки ёрдамчисини ўша жамоадан чақирган – улар Вальтер Самуэль ва Пабло Аймар.

2006 йилда Пекерман Скалонини ягона иштирок этган Жаҳон чемпионатига олиб кетади. 28 ёшли ярим ҳимоячи Занетти ўрнига Германияга боради ва 120 дақиқа Мексикага қарши ўйнайди. Ўша куни 19 ёшга тўлган Месси 86-дақиқада майдонга тушади.

Аргентина кейинги босқичга йўл олди, лекин чорак финалда пенальтилар сериясида мезбонларга ютқазишди.



Скалони учун энг омадсиз мураббий – Хоакин Капаррос. Улар "Депортиво"да бирга бўлишган – Европадаги биринчи ва асосий жамоаси.

17 ёшли ҳимоячи "Депор" учун Хихоннинг "Спортинг" клуби таркибида дебют қилди. У захирадан майдонга тушди ва 3 дақиқадан сўнг яна алмаштирилди. Сабаб – дарвозабоннинг жароҳати. Жароҳатланган камерунлик Сонго'о ўрнига иккинчи дарвозабон майдонга тушди, майдондаги энг тажрибасиз Скалони эса қурбон бўлди ва ўзгартирилди.

Кейинчалик Скалони асосий таркибдан жой олди ва кетма-кет 8 мавсум давомида ундан тушиб қолмади. Ла Корунья клуби учун қаҳрамонимиз 301 та учрашув ўтказди, миллий чемпионат, Кубокда ғолиб чиқди ва Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар етиб борди. У ерда "Депортиво" минимал ҳисобда "Порту"га мағлуб бўлган эди.

2002 йилги Испания Кубоги финали интригаларга бой бўлди. "Депортиво" Сантьягу Бернабеуда Роберто Карлос, Фигу, Макелеле, Зидан ва Раули бор "Реал"ни ютди ва Лионель ўша ғалаба ҳақида шундай дейди: "Биз менимча, бугун бировларнинг байрамини буздик".



Капаррос "Депор"га келганида ҳаммаси барбод бўлди. У аргентиналиклар билан ишлашни ёқтирмасди, шунинг учун Скалонини захирага михлаб қўйди. У севимли муррабийи Пекерман билан Жаҳон чемпионатига боришни хоҳларди, шунинг учун ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида ижарага бошқа жамоага ўтишга сўради. 2006 йил 31 январда ҳимоячини "Вест Хэм" сотиб олган.

"Дастлаб мен ҳеч кимни олишни хоҳламадим, аммо бундай сифатли футболчи билан шартнома имзолаш имконияти пайдо бўлганда, шунчаки рад эта олмадим", – деган эди "Вест Хэм" мураббийи Алан Пардю шартнома ҳақида.

Скалони дарҳол жамоага қўшилиб кетди. Премьер-лигада кучайиш жадвалга таъсир қилмади (9-ўрин), аммо Кубокда лондонликлар финалга чиқишди, 26 йил ичида биринчи кубокни ютишлари мумкин эди.

"Ливерпул"га қарши финал "идеаль" тарзда бошланди: Лионелнинг хаводан келган узатмасини Каррагер ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Кейин эса Сиссени ўтказиб юборди – 1:1, лекин "Вест Хэм" ҳали хам олдинда эди – 3:2.

Баҳс тугашидан бир дақиқа олдин даҳшатли нарса юз берди. Сиссе майдонда ётганини пайқаб, Скалони тўпни "аут"га тепиб юборди. Дитмар Ҳаманн уни аргентиналикка "аут"дан қайтариб берди. Скалони тўп билан ҳамма нарсани қилиши мумкин эди, лекин у иложи борича ғалати ҳаракат қилди: тўпни тепиб юборди. Тўпни Ҳарри Кьюэлл қабул қилди ва жамоадоши Риисега оширди, у эса тўпни Жеррардга берди. Стиви тўпни чамаси 35 метр узоқликдан дарвоза томон ёўллади ва ўша маҳшур голини урди.



Учрашув қўшимча вақтга ўтди ва "Ливерпуль" пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дарвозабон Жимми Уолкер Скалонининг ҳиссиётларини эслайди: "У ўйиндан кейин йиғлаётган эди".

Мен унга қарадим ва ўйладим: "Албатта сен йиғлашинг керак. Менда унга ҳамдардлик ҳисси йўқ эди, чунки унинг хатоси бизни ғалабадан маҳрум қилди. У тўпни хоҳлаган жамоадошига оширса бўларди".

2022 йилги Жаҳон чемпионати олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Скалони ўша финални эслади. "Менинг дунём парчаланган эди. Англия Кубогини хатом туфайли йўқотдик, "Вест Хэм" мени трансферимдан бош тортди, Испанияга қайтдим. Финалдан кейинги кеча мен энди футбол ўйнашни истамаёгандим", – деди у.

"Вест Хэм" раҳбарияти ғазабда эди. Улар ҳақиқатан ҳам футболчинининг трансферидан воз кечишди, гарчи Лондонда олти ой ичида ўз даражасини исботлади ва кийиниш хонасининг етакчисига айланди. Аммо 15 йилдан кейин ҳам Пардью ҳазиллашиб ёки жиддий тарзда ўша воқеани эслайди: "Мен уни ҳеч қачон кечирмайман". Ҳужумчи Дин Эштон ҳам худди шундай ҳиссиётларга эга: "У ажойиб ўйинчи эди, лекин мен уни кечирмайман".



Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан сўнг Скалони "Депортиво"ни бошқаришга ваъда берди – ҳозир клуб 3-лигада "ўтлаб юрибди"

Капаррос ишлаётгган "Депортиво"дан кетгандан кейин "Лацио"да 5 мавсум ўйнади, "Мальорка"га икки бор ижара шартномаси асосида ўтди ва "Аталанта"даги 3 та сўнгги мавсум минимал ўйин вақти билан ўтган эди. "У аллақачон мураббий бўлишни хоҳлаган", – деди аргентиналикнинг Бергамодаги жамоадоши Алехандро Гомес.

Ла-Корунья билан видолашганига қарамай, Қатардаги финалдан сўнг Скалони тўсатдан собиқ клуби ҳақида эслади. "Депор" ҳаётимнинг бир қисми, буни ҳамма билади ва бу менинг уйим. Мен ваъда қилганимдек, шу ерда муррабийлик қиламан", – деди чемпион 3-дивизион жамоаси ҳақида.

Бу  оддий хушмуомалалик каби кўриниши мумкин, аммо йўқ. Скалони – "Депортиво" мухлиси. У клубнинг хайрия ташаббусларини ижтимоий тармоқларда тарқатади ва жамоадги ўзгаришларни кузатиб боради. Унинг твиттердаги мувоқасида бир вақтлар "Депортиво" мухлислари унга бағишлаб илган баннер акс этиб туради.



Скалони иложсизликдан Аргентинага мураббий этиб тайинланган эди: бошқа барча номзодлар муаммоли терма жамоани қабул қилишдан бош тортган

Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизликдан сўнг Скалони уни маҳаллий федерацияда – ёшлар футболи учун масъул ҳолда қолдиришни сўради. Раҳбарият бунга қарши эмас эди ва ёшлар терма жамоасини (U-20) Испаниядаги ўртоқлик турнирига олиб боришини сўради.

Финалда Aргентина кўшимча таймларда Россияни мағлуб этди (2:1) ва бундан сал олдин Скалони асосий терма жамоанинг вақтинчалик мураббийи этиб тайинланган эди. Улар иложсизликдан ва унинг фойдасига ишлаган ягона далил: 2018 йилги Жаҳон чемпионатида Лионель футболчилар ва Сампаоли ўртасидаги можарони ҳал қилган эди.

"Ҳеч ким терма жамоага мураббийлик қилишни хоҳламади", – деб тан олди Николас Тальяфико. 

Аргентина мураббийларга ёлчимаётгани, қариб бораётган таркиб ва ундаги бита юлдуз борлиги эди.

Скалони механизмни қайта йиғишни ўз зиммасига олди. 2018 йилнинг кузида Аргентина 6 та ўртоқлик учрашувини ўтказди. 40 ёшли янги муррабий ўртоқлик учрашувларида 41 футболчи ҳизматидан фойдаланди: улардан 16 нафари илгари ҳеч қачон терма жамоада ўйнамаган, ярми 20 тадан кам ўйин ўтказган. 2018 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашган ўйинчилардан бор-йўғи 10 киши қолган эди.

Тажриба яхши ўтди: Аргентина 4 та ўйиндан 6 тасида ғалаба қозонди, фақат Бразилияга ютқазди: 11 та гол урди, 1 та ўтказиб юборди.

Скалони жамоада ишлаётганда федерация президенти Клаудио Тапиа тажрибалироқ муррабий қидиришда давом этди. Лекин Мартино, Почеттино ва Симеоненинг рад жавобларидан сўнг у тўхтади. 1978 йилда Аргентинани чемпионатга олиб чиққан мураббий Сезар Луис Менотти билан бўлган суҳбат федерация президентини ушбу фикрдан қайтарган ва Скалони расмий тарзда муррабий этиб тайинланди.

Скалони бош муррабий, ёрдамчилари эса – Аймар ва Самуэль. Шартнома бир йилга имзоланди.

Ўша пайтда Марадона ҳамма ақлдан озганлиги ҳақида иборани айтди ва журналистлар Лионелга унинг тажрибаси йўқлиги ҳақидаги саволлар билан ҳужум қилишди. "Сизга кубокни олиб келишимни хоҳладингизми?", – дея Скалони 2018 йилги Жаҳон чемпионати пайтида шунчаки ёрдамчи лавозимида ишлаганинга ишора қилиб.

2019 йилда Скалони Аргентина билан Копа Америкада бронзага эга чиқди. Жамоа турнирни қийинчилик билан ўтказди: гуруҳдан зўрға чиқди, фақат сўнгги турда Қатарни мағлуб этибгина ва ярим финалда Бразилияга ютқазди. Мураббий билан шартнома узайтирилди, чунки бошқа вариантлар йўқ эди.



2019 йилда Бразилияга мағлубиятдан сўнг деярли рекорд даражадаги мағлубиятсиз серияга эришилди. Саудия Арабистонидан учралган мағлубият бунга чек қўйди. 3 йил ичида жамоа 36 та ўйинни мағлубиятсиз ўтказди ва Италиянинг ютуғидан фақат битта ўйин ортда қолди.

3 йил ичида Копа Америка-2021даги ғалаба (28 йил ичида биринчи) ва Жаҳон чемпионати учун саралашдаги ажойиб натижа: 11 ғалаба ва 6 дуранг. Бироқ Бразилия янада яхшироқ натижаларга эришди.


Бир йил олдин Скалони ваҳимада эди, лекин уни Месси тинчлантирди ва мураббий унга мукаммал ролни топди

2021 йил ноябрь ойида Аргентина саралашниниг сўнги баҳсида Бразилияни ўз уйида қабул қилди. Голларсиз ўтган ўйин (0:0 ва йўқотилган биринчи ўриндан кейин Скалони ваҳимага тушди. У Мессига қўнғироқ қилди. Месси ташвишланиш учун ҳеч қандай сабаб йўқлигини айтди: 

"Биз фақат давом этишимиз керак – ва ҳамма нарса яхши бўлади. Агар ишлар яхши кетмаса, биз ҳеч бўлмаганда ҳаракат қилган бўламиз", – дея хулоса қилди дунёнинг энг яхши футболчиси.

"Бу менга куч берди. Унинг жавоби туфайли мен ҳамма нарсани тўғри қилаётганимизни англадим", – деди Скалони Франция билан бўлган финалдан кейин.

44 йил ичидаги Жаҳон кубогининг энг ёш ғолиби, бажариб бўлмас ишни амалга оширгандек.

У нафақат 4 йил олдин турнир давомида исён кўтарган Аргентинани бирлаштирди.

У нафақат қариган афсоналар билан хайрлашиб, таркибни ёшартирди, балки Россиядаги Жаҳон чемпионатида қатнашган бор-йўғи 7 нафар ўйинчини Қатарга ҳам олиб борди.

У нафақат ўйин вақтида тактикани ўзгартирди – Франциядан илҳолманиб, охирги лаҳзагача 5 ҳимоячи билан ўйнашни ўйлади, лекин охирида жамоасидан келиб чиқиб ўйнашни ва Ди Марияни таркибга қайтаришни лозим деб топди.

Эҳтимол, у асосий ишни бажарди яъни Месси учун мукаммал ролни танлади.



2016 йил Копа Америка финалида мағлуб бўлганидан кейин Месси терма жамоадан кетишини эълон қилди. Кейин болалар мураббийи Скалони твиттерда: "кетма, Лео", – дея ёзганди.

6 йил ўтгач эса улар биргаликда Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишди.

Абдулвосит таржимаси

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика