Маъмур Отақулов: "Ғиждувон" футболчилари сунъий майдонга кўникишмаган"

Narzulla Saydullayev
20 май 2016, 08:19
Ўзбекистон биринчилиги 10-туридан ўрин олган “УзДонгЖу”- “Ғиждувон”4:0 баҳсидан сўнг “Ғиждувон” жамоасининг бошлиғи Маъмур Отақуловнинг фикрлари билан қизиқдик:
"Ўйин жуда яхши шиддатли курашларга бой тарзда ўтди. Шогирдларимиз сунъий майдонга кўникишмаган, шунинг учун уларда чарчоқ аломатлари сезилди. Чунки узоқ йўлни босиб келдик. Шундай бўлсада ўйиндан қониқдим. Ҳакамлар ҳам ўйинни яхши бошқаришди, рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман", - дея сўзини якунлади Отақулов.

"УзДонгЖу" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia