UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Максим Шацких: "Бугун футбол ўйнашни, комбинациялар қилишни хоҳлаган икки жамоа тўқнаш келди" Янгиликлар

Максим Шацких: "Бугун футбол ўйнашни, комбинациялар қилишни хоҳлаган икки жамоа тўқнаш келди"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун майдонда футбол ўйнашни истайдиган, комбинациялар амалга оширадиган яхши жамоага қарши ўйнадик. Вазиятлар ёмон бўлмади. Иккинчи таймда жонли ўйин бўлди. Биринчи голдан кейин рақиб катта куч билан ҳужумга интилди ва шунинг оқибатида бизда кўпроқ бўш ҳудудлар бўлди. Бизда гол уриш учун яхши вазиятлар бўлди. Иккинчи голда ҳам ҳимоячининг хатоси бизга қўл келди. Уни хато қилишга мажбур қилдик деса ҳам бўлади. Ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг, ҳар бир ўйинга сўнггисидек эътибор қаратамиз. Энди ФИФА кунлари давомида бироз танаффус қиламиз ва бироз дам олганимиздан сўнг кейинги тайёргарликни бошлаймиз.

- Бугун "Пахтакор" футболчилари ўзаро пасларда бир неча марта ноаниқликларга йўл қўйишди. Киритилган голлар ҳам рақиб ҳимоячиларининг хатоларига эвазига юзага келди. Бугун сиз қўллаган тактика қанчалик ўзини оқлади дея оласиз?

- Рақиб ҳимоячиларини хато қилишга менимча биз мажбур қилдик. Шу сабаб ҳам голлар юзага келди. Бизнинг ҳаракатлар эвазига рақиб бу хатоларга йўл қўйди. Юқори прессинг сабаб биз ўз мақсадимизга етишдик. Бугун биз яхши ўйин, юқори хоҳиш эвазига ғалаба қозондик. Айнан шу нарсани мен ўйиндан олдин йигитлардан сўрагандим.

- Бугун "Пахтакор"нинг жуда кўп ўйинчиларига тиббий ёрдам кўрсатилди. Бу бугунги ўйин билан боғлиқми, ёки олдинги машғулотлардаги зўриқиш асоратими?

- Мен бугун бу нарсани сезганим йўқ. Бир неча вазиятларда тўқнашувлар юзага келди холос. Умуман олганда йигитларнинг ҳозирги жисмоний ҳолатлари жуда яхши. Бугун рақиб ҳам, биз ҳам вақт чўзишга умуман интилмадик. Мухлислар бугунги ўйиндан қониқдилар деб ўйлайман, сабаби бугун жонли ўйин кўрдик. Яна қайтараман, бугун футбол ўйнашни, комбинациялар қилишни хоҳлаган икки жамоа тўқнаш келди. 

- Бугун иккинчи таймда учта ҳимоячи билан ҳаракат қилдингиз. "Навбаҳор"га қарши ҳам шундай ҳаракат қилгандингиз. Мавсумни шу уч ҳимоячи билан ўйнаб тугатса бўлмайдими? Сабаби, айнан шу ҳолатда жамоа яхши ўйин кўрсатмоқда...

- Кўрамиз. Нега бундай бўлмаслиги керак? Мен ҳар доим ўйиндан кейинги матбуот анжуманида биз ҳар доим тактикамизни ўзгартириб туришимиз ҳақида гапирмоқдаман. Биз вазиятга қараб иш қиламиз. Айнан шунинг учун ҳам мен шу ердаман. Машқ қилмоқдамиз, йигитларга ўргатмоқдамиз. Исталган вазиятда жамоа ўйинини шунга мослаштиришимиз мумкин. Бу ўйин давомида ёки ўйиндан олдин ҳам бўлиши мумкин. Биз учун бу муаммо эмас. Кейинчалик қандай ҳаракат қилишимизни танаффусдан сўнг билиб оламиз. Жамоадаги кўпгина футболчилар терма жамоаларга йўл олишади ва улар қайтганларидан сўнг вазиятга қараб иш тутамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика