UZ

Сўнгги янгиликлар

Конте: "Иванович? Бундай ҳолатда унинг ўзи билан суҳбатлашган маъқул" Янгиликлар

Конте: "Иванович? Бундай ҳолатда унинг ўзи билан суҳбатлашган маъқул"

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте асосий таркибда жойини йўқотган ҳимоячи Бранислав Ивановичнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.

"У жамоада. Трансфер ойнаси ёпилишига 4 кун бор. Миш-мишлар кўп. У билан нима бўлишини билмайман.

Иванович бу мавсум майдонга тушди. У баъзи ўйинларда асосий таркибда ҳаракат қилди. 3 ҳимоячили схемага ўтганимиздан сўнг, ҳаммаси ўзгарди ва фақат 11 футболчи ўйнаши мумкин бўлган қарор қабул қилишим керак эди.

Бундай вазиятларда футболчининг ўзи билан суҳбатлашиб, унинг фикрларини билиш лозим" - дейди Конте.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика