Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди

Mirjalol Normatov
12 дек 2025
Антони "Бетис" таркибида яна бир гол урди.

Бразилиялик футболчи Европа лигаси умумий гуруҳ босқичи 6-турида "Динамо" Загреб дарвозасини ишғол қилди.

Шу орқали у сўнгги 8 ўйинда 5 гол ва 3 ассист қайд этди. Антони ушбу мавсумда умумий ҳисобда 8+4 қайд этмоқда. 

Бу унинг МЮга ўтган 2022/23 йилги мавсумдан кейинги энг яхши натижаларидан бири бўлиб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.com