Рафинья "Барселона" ва Бразилия терма жамоасининг айбловларига жавоб беришга тайёрланмоқда

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2026, 13:19
Ҳужумчи Рафинья яқин бир неча кун ичида "Барселона" ва Бразилия терма жамоаси томонидан ўзига нисбатан билдирилаётган эътирозларга жавоб қайтариш мақсадида оммавий баёнот бериш ниятида.

Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, "кўк-анорранглилар" лагерида уни эҳтиётсизликда айблаётганлар бор, чунки футболчи жароҳатларига қарамай, миллий жамоанинг ўртоқлик ўйинларига чақирувларни ҳеч қандай эътирозсиз қабул қилган. Ўз навбатида, Бразилияда эса ўйинчини ўз мамлакатидан кўра "Барселона"га кўпроқ аҳамият беришда айблашмоқда.

Рафинья бундай гап-сўзлардан ғазабланган ва тайёрланаётган баёноти орқали ўзи ҳаддан ташқари ошириб юборилган ҳамда адолатсиз деб ҳисоблайдиган баҳс-мунозараларга чек қўймоқчи.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es