UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  1 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  3 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  3 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  2 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  2 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   11 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  1 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4

"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди Янгиликлар

"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди

"Нефтчи" мураббийлар штабида ўзгаришлар.

Антонио Сариоглу ҳамда Виталий Галат фарғоналиклар мураббийлар штабида ишлайди.

“Нефтчи” жамоаси янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнини юқори савияда ташкил этиш мақсадида мураббийлар штабини кенгайтириш ва кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. Клуб раҳбарияти билан ҳамкорликда бир қатор малакали мутахассислар жамоамизга таклиф этилди.

Аввалроқ жамоага Германиядан таклиф этилган мутахассис бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият бошлаган эди. Бу — Европа мактабининг замонавий ёндашувларини жамоамизга олиб кириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Бугундан эътиборан эса Қозоғистонда 4 карра чемпион бўлган, катта тажрибага эга мутахассис Виталий Галат “Нефтчи”нинг дарвозабонлар мураббийи сифатида иш юритишни бошлади. Галат ўз фаолияти давомида кўплаб иқтидорли дарвозабонларни тайёрлаган, совринли ўйинларда ишончли ўйин кўрсатишга ўргатган, методикаси эса Марказий Осиё футболида юқори баҳоланган. Унинг тажрибаси дарвозабонларимизнинг техник ва тактик жиҳатдан янги босқичга кўтарилишида муҳим омил бўлади.

Шу билан бирга, жамоамизнинг жисмоний тайёргарлик даражасини европача стандартларга мослаштириш мақсадида грециялик мутахассис Антонио Сариўғлу билан шартнома имзоланди. Антонио 2018–2019 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида машҳур мураббий Эктор Купернинг жисмоний тайёргарлик бўйича ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган. У терма жамоа футболчиларининг чидамлилик, тезлик, куч ва тикланиш жараёнларини илмий ёндашув асосида шакллантирган мутахассис сифатида танилган.

Клуб раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган бу ўзгаришлар жамоанинг янги мавсумдаги мақсадлари билан уйғун келади — “Нефтчи” кучли, интизомли ва замонавий футбол ўйнайдиган жамоани шакллантирмоқда.

Янги мутахассисларга ўз йўналишлари бўйича юксак натижалар ва муваффақиятлар тилаймиз. Уларнинг келиши жамоамизнинг бош мураббийи Исломбек Исмоиловга  ёрдамчи мураббийлар сифатида профессионал ривожи, спорт натижалари ва янги мавсумдаги амбицияларига албатта ижобий таъсир кўрсатади", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика