

Вингер Малави билан ўйинда (5:0) дубль қайд этди ва терма жамоадаги голлари сони 70 тага етди.
У бир ҳафта олдин жамоа бош мураббийи лавозимидан бўшатилган Хоссам Ҳасандан (69 гол) ўзиб кетди. Шу билан бирга, Салоҳга бу натижага эришиш учун камроқ ўйинлар керак бўлди — 123 та ўйинга 176 та ўйин.



