UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  2 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  1 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  1 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  2 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  9 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Бугун чорак финал ўйинлари бўлади Янгиликлар

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Бугун чорак финал ўйинлари бўлади

Бугун клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади.
Биринчи чорак финалда Мексиканинг "Америка" ва Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клублари тўқнаш келишади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади. Таъкидлаш лозимки, бу ўйинда ғолиб чиққан клуб ярим финалда "Барселона"га қарши ўйнайди.

Соат 15:30да старт оладиган иккинчи чорак финалда Япония чемпиони "Санфречче Хиросима" клуби Африка чемпиони Конгонинг "Мазембе" клуби билан ўйнайди. Бу учрашув ғолиби ярим финалда Аргентинанинг "Ривер Плейт" клуби билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалнинг иккала учрашувини ҳам СПОРТ телеканали жонли равишда намойиш этади.

1/4 финал
13 декабрь 12:00 (СПОРТ ТВ LIVE)
"Америка" (Мексика) - “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой)
Бош ҳакам
: Йонас Эрикссон (Швеция)
Қанот ҳакамлари: Матиас Класуниус ва Даниэль Варнмарк (иккиси Швеция)
Захира ҳаками: Неант Алиум (Камерун)


13 декабрь 15:30 (СПОРТ ТВ LIVE)
"Мазембе" (Конго) – “Санфречче Хиросима" (Япония)
Бош ҳакам:
Вилмар Ролдан (Колумбия)
Қанот ҳакамлари: Александр Гузман ва Кристиан Де Ла Круз (Колумбия)
Захира ҳаками: Алиризо Фағони (Эрон)


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика