Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?

Khoja
24 ноя 2024, 10:34
Кеча «Манчестер Сити» ўз уйида «Тоттенхэм»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Кечаги учрашувдан сўнг «шаҳарлик»лар қандай антирекордларни ўрнатишгани маълум.

«Манчестер Сити» 1956 йилда «Челси»дан кейин кетма-кет бешта ўйинда мағлуб бўлган биринчи амалдаги Англия чемпиони бўлди;

«Ман Сити» 2017 йилдан бери илк бор 4 та гол фарқи билан мағлуб бўлди;

Гвардиола мураббийлик фаолиятида биринчи марта кетма-кет 5 та мағлубият аламини тотиб кўрди;

«Ман Сити» 2022 йилдан бери илк бор АПЛда ўз уйида мағлуб бўлди;

«Ман Сити» 2006 йилдан бери биринчи марта кетма-кет 5 ўйинда мағлуб бўлди.

«Манчестер Сити»нинг АПЛдаги навбатдаги рақиби — «Ливерпуль».

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru