Жамшид Бекмуродов: “Қизилқум”ни Қўқонда қўллаб-қувватлаймиз”
23 апр 2016 10:58
Янгиликлар
Жамшид Бекмуродов: “Қизилқум”ни Қўқонда қўллаб-қувватлаймиз”
“Қўқон-1912” — “Қизилқум” жамоалари учрашувини навоийлик ишқибозлар Қўқондаги “Марказий” стадионда бевосита кузатишга ва ўз севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашга ҳозирлик кўрмоқда.
—“Қизилқум” жамоаси бу йилги мавсумни муваффақиятли бошлаганидан жуда хурсандмиз, — дейди “Қизилқум” ПФК Мухлислар клуби етакчиларидан бири Жамшид Бекмуродов. — Навоийда рақобатбардош ва кучли жамоа шакллантириш учун барча шароитлар яратилган. Ҳамиджон Актамов бошчилигида севимли жамоамиз чемпионатда бир мунча ёрқин ўйинлар намойиш этаётганлигини бизни футболчиларимизни янада уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлашга ундайди. Навоийда учрашувлар чоғида стадион ишқибозлар билан тўлиб-тошаётганини барча гувоҳи бўлиб турибди. “Қизилқум”нинг ютуқларида биз ишқибозларнинг ҳам ҳиссамиз бор, албатта. Шу боис, олтинчи турда Қўқонда бўладиган “Қўқон-1912” — “Қизилқум” учрашувини стадионда томоша қилиб, ўз севимли жамоамизни қўллаб қувватламоқчимиз.
Осиё чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган бошқа клубларимиздан “Қизилқум” футболчиларининг ҳам бирор кам жойи йўқ. Ишонамизки, ҳадемай навоийлик мухлислар ҳам ана шундай нуфузли мусобақа ҳавосидан баҳраманд бўлишади. Қўқонда бўладиган учрашувда “Қизилқум” футболчиларига омад тилаймиз ва уларнинг ғалабасига ишонамиз!
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Фикрлар