UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  4 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  15 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  12 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  15 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  14 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

"Жаҳон чемпионатига чиққан мамлакатда ўйнайман — бу қароримдан ҳеч ҳам афсусланмайман" — “Сўғдиёна”нинг янги посбони Янгиликлар

"Жаҳон чемпионатига чиққан мамлакатда ўйнайман — бу қароримдан ҳеч ҳам афсусланмайман" — “Сўғдиёна”нинг янги посбони

Янги мавсум арафасида “Сўғдиёна” таркибида муҳим ўзгаришлардан бири рўй берди — жамоа дарвозасига сербиялик тажрибали посбон ишониб топширилди

Сербия футболи мактабидан чиққан янги дарвозабон Никола Миркович Жиззах клуби билан шартнома имзолаб, Ўзбекистон Суперлигасидаги янги чақириқларга тайёр эканини билдирди. У клубга келиб қолиш жараёни, ўзбек футболи ҳақидаги илк таассуротлари, жамоадаги шахсий мақсадлари ҳамда бош мураббий Иван Бошкович билан ўтган суҳбати ҳақида сўзлаб берди.

— "Сўғдиёна"га келишингиз қандай юз берди?

— Барчаси оддий юз берди. Ўзбекистон Суперлигасида ўйнаган собиқ футболчи Иван Йосович мени “Сўғдиёна” мураббийларига таклиф қилди. Шу тариқа бу ерга келиб қолдим.

— Янги жамоа, Ўзбекистон чемпионати ҳақида нималарни биласиз?

— Ўзбекистон ва бу ер футболи ҳақида илиқ фикрлар эшитганман. Охирги йилларда кўплаб сербиялик футболчилар бу ерда тўп тепди ва ҳозир ҳам ўйнашмоқда. Мамлакат терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиққани ҳам катта натижа. Ўзбек футболи жуда тез ривожланмоқда. Шунинг учун қароримдан ҳеч ҳам афсусланмайман.

— Дарвозабон Милан Митрович “Сўғдиёна” дарвозасини 8 йил қўриқлади. Сизда ниятлар қандай?

— Милан Митровични яхши биламан ва унинг “Сўғдиёна”даги 8 йиллик фаолиятига катта ҳурмат билан қарайман. Бу унинг юқори савияли дарвозабон эканидан далолат. Янги мавсумда максимал кучимни ишга солишга тайёрман. “Сўғдиёна” билан юқори ўринлар учун курашишни ният қилганман.

— Бош мураббий Иван Бошкович билан гаплашдингизми? Суҳбат қандай ўтди?

— Ҳа, Иван Бошкович билан суҳбатлашдим. У ҳар бир футболчидан ўз вазифасини астойдил бажаришни талаб қиладиган мураббий. Мен жамоа учун бор кучимни беришга тайёрман.

— Янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти?

— Тайёргарликнинг дастлабки қисмини Жиззахда ўтказдик. Бу менга жамоага тезроқ мослашишга ва муҳит билан танишишга ёрдам берди. Энди Анталияда формага кириб олиш ва чемпионат стартга тўлиқ тайёр ҳолатда етиб келиш устида ишлаймиз.

— Ўзбекистонда ўйнаган сербиялик футболчилар орасидан энг яхшиларини айта оласизми?

— Ўзбекистон чемпионатида кўплаб сербиялик футболчилар ўйнаб келган. Ҳаммасини ҳурмат қиламан. Айниқса, Драган Черан, Йован Жокич ва Марко Станоевични алоҳида таъкидлаган бўлардим. Улар 5 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон Суперлигасида муваффақиятли тўп тепишди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
22 янв 03:29:27
Juman Faridov
Qoyil birontangiz omadini bersin deb yozmagansiz nima qilasizlar kerak siz negativ yozib hayronsan odam
   
27 янв 19:19:38
تعمورخن ومار خجا
BXZ BXZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Билдик бу дарвозабон сербиялик экан факат исми , фамилияси ва кайси ракамда у́йинга тушиши номаълумми . Админ матн чикаришдан олдин у́зиз хам у́кинг кейин чикаринг .
Oʻzlariyam bilmasa kerakda ))) CA polizida yetishgan qovunlardan boʻlsa kerak
   
20 янв 09:23:19
Akbar Umarov
Soqqani yaxshi to'lasalar kerak bo'lsa Butangaham borib o'ynayveraman desangchi dangal uka
   
19 янв 20:56:12
Антикоррупционер
Бизларга бу футболчининг ош, сомса ва бошка узбек таомлари хакида фикрларини билиш кизик эди. Э-э, канака журналист бу узи?!
   
19 янв 19:35:53
AA H.A
Хусановни танисизми Диб су́раш кобкетти
   
19 янв 18:48:14
MENTAL!ST
BXZ BXZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Билдик бу дарвозабон сербиялик экан факат исми , фамилияси ва кайси ракамда у́йинга тушиши номаълумми . Админ матн чикаришдан олдин у́зиз хам у́кинг кейин чикаринг .
Menimcha jurnalist darvozabonning ism-sharifini unutib qo'ygan sheklli. xD
   
19 янв 17:51:36
BXZ BXZ
Билдик бу дарвозабон сербиялик экан факат исми , фамилияси ва кайси ракамда у́йинга тушиши номаълумми . Админ матн чикаришдан олдин у́зиз хам у́кинг кейин чикаринг .
   
19 янв 17:50:10
TOMJIQ_OLOT
"Жаҳон чемпионатига чиққан мамлакатда ўйнайман..."
Офарин! Қандай жарангдор! Шу кунларга етказганига шукур, олға Ўзбекистон!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика