Исломбек Исмоилов: “Хотира-79”га ўйин борасида ютқазмадик”
21 апр 2016 14:01
Янгиликлар
Исломбек Исмоилов: “Хотира-79”га ўйин борасида ютқазмадик”
- Бунгача иккита кетма-кет дуранг қайд этгандик. Шу боис Уйчига фақат ғалаба учун боргандик. Аммо ўйлаганларимиз амалга ошмади. Ўйин деярли жамоамнинг устунлиги остида ўтди, деб ўйлайман. Аммо якунда ҳисоб бўйича мезбонлар ғолиб чиқди. Бу тарихда қолади. Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасдим. Чунки уларнинг ишини назорат қиладиган масъул кишилар бор. Лекин ўйиндан сўнг йигитлар ёнимга келиб, футболдан кўнгли совуб бораётганини куюниб гапириб берди. Бундай пайтда нима қилишни ҳам билмай қоласан экан киши. Агарда ўйин борасида ютқазганимизда футболчиларни кейинги учрашувга руҳий жиҳатдан тайёрлаш мумкин эди. Бироқ майдон ташқарисидаги “ишлар” кўнгилни хира қилмоқда. Шогирдларим футбол ўйнашга қўрқиб қолишди. “Хотира-79”га қарши баҳсда иккинчи гол дарвозамизга киритилган вазиятни олайлик, ён чизиқ ҳаками байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолат эканлигини қайд этди. Бош ҳакам унга қараб қўйди. Шунда лайнсмен ҳам байроқни тушириб, майдон маркази томон юугуриб, гол бўлганини ишора қилди. Бу футболчиларимга жуда таъсир қилди – дейди Исломбек Муродович.
Исломбек Рустамбеков
Фикрлар