UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53Суперлига. "Динамо" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 19:01Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  20 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  1 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  1 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  5 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  11 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  7

Футзал. Терма жамоа мураббийлар штабида хорижлик мутахассислар иш бошлади Янгиликлар

Футзал. Терма жамоа мураббийлар штабида хорижлик мутахассислар иш бошлади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Осиё чемпионатидан олдинги сўнгги йиғинни бошлади.

Терма жамоа мураббийлар штабида хорижлик мутахассислар иш бошлашди. Энди қитъа биринчилиги якунига қадар испаниялик Аркаит Сисниега Гомез фитнесс мураббий, бразилиялик Анҳолето Александре эса физиотерапевт сифатида иш олиб боради.

Аркаит Сисниега Гомес 2013 йилда Испаниянинг “Дебабрена” клубида фитнесс мураббий сифатида иш олиб борган, 2014 йилда эса “Кустом” клубида биомеханика бўйича мутахассис сифатида фаолият юритган.

Анҳолето Александре 2013-2015 йилларда қадар “Ногоая Оушенс” футзал клубида, 2015 йил эса “Чонбури” футзал клубида физиотерапевт лавозимида ишлаган.

Ҳар икки мутахассис билан Осиё чемпионати якунига қадар шартнома тузилган, агар Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритса, улар билан тузилган шартнома муддати узайтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида Ливан, Қирғизистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан бирга "A" гуруҳида кураш олиб боради.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика