UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21"Интер"га нидерландиялик футболчи керак  0 01:10"Эвертон" туркиялик футболчига даъвогарлик қилади  0 00:52"Манчестер Юнайтед" франциялик футболчига қизиқиб қолди  0 00:40Жовинко Италияга қайтиши мумкин  1 00:25"Шальке" "Барселона" футболчисини ўзида олиб қолмоқчи  0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:56Месси: "Анрининг кўзларига қарашга журъат қилолмаганман"  3 23:33FIFPro футболчиларнинг руҳий ҳолати ҳақида қайғурмоқда  0 23:09Роналдо: "Асосий рақибим жароҳатлар эди"  4 22:50Карикатура: Бутун дунё нигоҳи Тожикистон Олий лигасига қаратилган  15 22:32Роналду қачон Туринга қайтади?  5 22:15Креспо: “Барча аргентиналиклар у жаҳон чемпиони бўлишини хоҳлайди”  3 21:45“Ливерпуль” футболчиси: “Роберто Карлоснинг зарбасига эга бўлиш учун катта пул берардим”  4 21:25Olamsport: Ўзбек боксчиси Украинада, ММАчини отиб кетишди ва бошқа хабарлар  0 21:25“Наполи” 32 тонна егуликни муҳтожларга етказиб беради  0

Футбол мухлисини тепган "Қирол Эрик" ҳақида Янгиликлар

Футбол мухлисини тепган "Қирол Эрик" ҳақида

Эрик Кантона — франциялик футбол афсонаси.

Ушбу спортчи нафақат истеъдоди, балки оғир феъл-атвори, агрессив характери билан танилгани-ю куракда турмайдиган “хурмача” қилиқлари сабаб бир неча бор майдондан четлатилгани, узоқ муддатли дисквалификацияларга учраб, жарима тўлаганлари ҳамон ёдингиздадир. Унинг фаолияти доим кутилмаган воқеликларга тўла эди.

Буни қарангки, Эрик фаолиятини якунлагач ҳам мухлисларни ҳайратда қолдиришда давом этди: у ўзининг янги қирраларини очди, филмлар суратга олишни бошлади ва ўзи ҳам уларда рол ижро эта бошлади. Бироқ, Эрикнинг кино оламидаги фаолияти спортдагиси билан баҳслаша олмайди. Мухлислар ҳар доим унинг саҳнада эмас, футбол майдонида ижро этган ҳаракатларини кўпроқ қумсайди. Ҳозир униг спортдаги фаолияти ҳақида қисқача тўхталамиз.



Болалик ва ўсмирлик
Эрик Даниэль Пьер Кантона Франциянинг Марсель шаҳрида 1966 йилнинг 24 май санасида дунёга келди. Бўлажак футбол юлдузи ўртаҳол оилада вояга етди: унинг отаси тиббиёт соҳасида ишлар, онаси эса буюртма асосида чеварчилик билан шуғулланар эди. Футболга қизиқиши болаликдан ўйғонган Эрик ўсмир ёшида “Осер” клуби сафидада профессионал тарзда шуғулланишни бошлади. Йигитча бир неча йил мобайнида ёшлар жамоасида тўп тепгач, 1983 ёилда “Осер”нинг асосий жамоаси сафида майдонга чиқди. Икки йилдан сўнг Кантонанинг фаолиятида танаффус юзага келди: у ҳарбий хизматга чақирилди ва бир йил давомида ўз бурчини ўтаб қайтди. Шундан кейин Эрик ҳаётини севимли спорт турига бағишлашга қарор қилди.



Футбол
Армиядан кейин Эрик Кантона “Мартиг” клубида ўйнай бошлади, бир йил ўтгач, 1986 йилда “Осер”га қайтди ва илк жиддий шартномасига имзо чекди. Унинг ўйини эътибордан четда қолмади: орадан бир йил ўтгач, мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Анри Мишель футболчинни миллий жамоанинг асосий таркибига сафарбар қилди.

Тез орада Эрика Кантона номи Франция терма жамоасига ҳамоҳанг равишда янграй бошлади, аммо бу ҳужумчининг ёрқин ўйинлари сабаб рўй бермади. Кантона жанжаллар ва ахлоқсизлиги билан бошқалардан ажралиб турарди. Бир неча бор жанжаллар уюштирган, жамоадошлари билан уришишдан, рақибларга нисбатан куч ишлатишдан тап тортмайдиган футболчи 3 ой муддатга жамоадан четлатилди. Жазо туфайли Кантона ғазаб отига минди ва мураббийга ўз эътирозларини “юмшоқлик билан” баён қилгани туфайли йил давомида терма жамоа ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.



1989 йилда Эрик Кантонанинг сайёрлиги бошланди. У қисқа муддат ичида “Бордо”, “Монпелье”, “Марсель” ва “Олимпик Ним” клубларида тўп тепиб чиқишга улгурди. Ҳужумчи хулқ-атвори сабаб бир жамоа сафида узоқ муддат қололмас эди.

Футболчи ўз ҳисларини жиловлай олмас эди. У жамоадошлари билан тез-тез муштлашиб кетар, раҳбарият шаънига номақбул сўзларни ишлатар, ҳаттоки, ўйинлардан бирида ҳакамга тўп билан зарба бериб, унинг қарорига норозилигини шу тарзда ифода этган эди.

Бу чиқишлар ҳам эътибордан четда қолмади. Кантона яна футболдан четлатилди, кейин дисквалификация муддати узайтирилди. Шу паллаларда Эрик илк бор спортни тарк этиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрди. Аммо, терма жамоа устози иқтидорли футболчини руҳлантира олди ва уни мамлакатни тарк этишга чорлади.



1992 йилда Кантона Англияга кўчиб ўтди ва “Шеффилд Уэнсдей” жамоасида дебют қилди. Кейинроқ “Лидс Юнайтед”га трансфер қилинган франциялик футболчи Англия кубогига эга чиқди. Ўша йилнинг кузида Эрик афсонавий инглиз клуби “Манчестер Юнайтед”нинг 7 рақами туширилган либосларида майдонга туша бошлади.

Афсуски, МЮдаги 7 рақами ҳам, урилган голлар ҳам Кантонани номақбул ҳаракатлари учун белгиланадиган жазолардан қочиш учун асос бўлолмас эди. Унга гоҳ майдондаги қўполлиги учун қизил карточка кўрсатилар, гоҳо рақиб мухлисларининг юзига тупургани учун жаримага ҳам тортилар эди.

1995 йилда бутун дунё спорт нашрларининг муқовасини Эрик Кантонанинг сурати безади. Унда франциялик футболчи “Кристал Пэлас” жамоаси мухлисига кунг-фу услубида зарба бераётган ҳолатда тасвирланганди.

Тўланган жарималар, четлатишлар ва 120 соатлик аҳлоқ тузатиш ишларидан кейин Кантона майдонга қайтиб, яна ўз футболини намойиш қилгани ҳолда “қизил иблислар”га Англия кубогини олиб берди.


1996/1997 йилги мавсум аввалида Эрик Кантонанинг жамоадошлари ва мухлислари фаолиятини якунлаш тўғрисида берган баёноти кўпчиликни ҳайратда қолдирди. У эндигина 31 ёшни қаршилаган эди.

Кантона ҳеч қачон қайсидир рақибга қарши ўйнаш учун майдонга чиқмаган. Айтишича, у фақат мағлубият хаёлига қарши курашган ва майдонда доим 100% кучини ташлаб чиққан. Шунга кўра, форвард футболни ҳар доим кишилар ўртасидаги ишқий муносбатга қиёс этиб келади.



Шахсий ҳаёти

Футболчининг шахсий ҳаёти фаолиятидан кўра сокин ўтган. 1980-йилларда Эрик Кантона биринчи бор уйланган. Спортчи Изабель Феррер исмли гўзални танлаган. Ушбу турмушдан Рафаэль ва Жозефина дунёга келган. Афсуски кўп ўтмай икки ёш ажрашишган.

Эрик Кантона ёлғизликда кўп қолиб кетгани йўқ. Унинг иккинчи хотини Рашида Бракни бўлди. Улар режиссер Тьерри Бинистининг «Очофат» («Обжора») киносида танишиб қолишган. Бу турмушдан ҳам икки фарзанд дунёга келган — Эмир ва Сельма.



Фахриддин Рўзиев таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+1   
20 мар 14:35:59
fff
сендаыа хужумчи етишмаяяпти қирол эрик
+1   
20 мар 13:28:51
inamjon
Afsus xozir tarkibda bolganda chala yulduzlarni joyiga otqazib qoyardi
   
20 мар 20:08:44
Граф Монтo Kpиcтo
Контана зур эди. Бугун Шифокорларга рахмат. Рахмат ........рахмат
   
20 мар 15:43:44
4 ☆ RAMOS MADRID
Ёкаси котарилган жахлдор кип кизил либосда гол уриб югураётган крол Эрик болалигимизда корган юлдуз
   
20 мар 15:28:49
"Чегарачи"
Энди бекорчиликдан ноилож тарихга кайтамиз
   
20 мар 14:53:26
"Чегарачи"
Энди бекорчиликдан ноилож тарихга кайтамиз
-1   
20 мар 14:39:37
Qirol Sher
afsuski xotini zor narsa ekan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг