Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади
25 ноя 20:41
Янгиликлар
Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади
"Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва рафиқаси Жоржина Родригеснинг тўйи Мадейра оролида бўлиб ўтади.
Бу ҳақда "Jornal da Madeira" хабар тарқатди.
Манбанинг хабар беришича, маросим футболчининг туғилган шаҳри Фунчал соборида ўтказилади. Шундан сўнг энг қиммат маҳаллий меҳмонхоналардан бирида зиёфат бўлиб ўтади. Тўй ЖЧ-2026 дан кейин ва Саудия Арабистони чемпионати стартидан олдин ташкил қилинади.
11 август куни 40 ёшли футболчи Жоржинага турмуш қуриш таклифини бергани эълон қилинганди.
Роналду ва Родригес 2016 йилдан бери бирга яшаб келади. Уларнинг биринчи қизи 2017 йилда туғилган. 2022 йил апрель ойида оилада эгизаклар дунёга келди: ўғил ва қиз, аммо ўғил туғруқ пайтида вафот этди. Бундан ташқари, Роналдунинг яна уч нафар фарзанди бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар