Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
24 ноя 2025 21:42
Янгиликлар
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
The Athletic хабарига кўра, бразилиялик ҳозир солиқлардан кейин йилига тахминан 18 миллион евро олади. 2025 йили клуб унга 20 миллион атрофида маош таклиф қилди, аммо рад жавоби олди. Шундан кейин "Реал" Винисиус вакилларига ўзлари хоҳлаган суммани айтишни сўради.
Агентлар клуб тарихидаги энг катта шартномалардан бири бўлган – йилига 30 миллион евро атрофидаги маошни сўрашди (бунда мукофот пуллари ҳам бор, Криштиану Роналду даврига яқин миқдор). Шунингдек, шартнома узайтирилгани учун бонус ҳам талаб қилинган, аммо "Реал" одатда бундай бонусни тўламайди.
Мавсум бошланишидан олдин музокаралар давом этди, аммо у боши берк кўчага кириб қолди. The Athletic манбаларига кўра, Винисиуснинг бундай ҳаракати қандайдир махсус тактика эмас, балки бош мураббий Хаби Алонсо билан мавжуд келишмовчиликлар фонида узоқ муддатли шартнома тузишни истамаслиги билан боғлиқ. Бу клубни ажаблантирмаяпти, лекин хавотирга солмоқда.
Бразилия терма жамоаси вингерининг амалдагӣ шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар