

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жамоанинг жорий мавсумдаги натижалари билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.
22 ноябрь куни "қизиллар" АПЛ 12-турида "Ноттингем Форест"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Ноттингем" билан ўйин ҳақида
"Ноттингем Форест" стандарт вазият туфайли биринчи марта жарима майдонимизга кирганида гол урди. Бундан ўзимизга келиш учун бизга бироз вақт керак бўлди. Жамоа жуда ҳаракат қилаётганини кўрдим. Мен ўйинчиларга жарима майдонига неча марта кирганликларини кўрсатдим - чамаси, "Форест"га қараганда олти ёки етти баробар кўпроқ.
Улар ўз жарима майдонида биздан кўра анча яхши ҳимояланди. Биз жамоа сифатида анча яхшироқ ҳимояланишимиз керак. Бу ва ўтган мавсумларда ўтказиб юборилган голлар сони кескин фарқ қилади."
Жамоанинг формаси ҳақида
"Бу бемаънилик. Бунга ақл бовар қилмайди. Мен бундай натижалар учун биз ҳеч қачон баҳона қила олмаймиз деб кўп марта айтганман. Бу клуб учун, мен учун ва ҳамма учун кутилмаган ҳолат.
Аммо "Ливерпуль" бу вазиятни бошқалардан кўра яхшироқ уддалай олади ва бу клубда қанчалик қийин бўлса, биз шунчалик жипслашамиз," - деди Слот.



