Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"
25 ноя 2025 20:13
Янгиликлар
Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар Лигасининг 5-туридан ўрин олган "Челси"га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Челси" билан ўйнаётганимиздан жуда хурсандман, чунки биз ўз имкониятларимизни синаб кўра оламиз. Бу яхши синов. Биз ҳар доим рақибга мослашиб ўйнаймиз. Ҳар бир жамоага қарши қандай имкониятларимиз борлигини кўриб чиқамиз. Ҳар бир ўйин — алоҳида аҳамиятли.
"Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Уларда ривожланишнинг фанстастик модели, ажойиб ўйинчилар ва мураббий бор. Уларнинг ўйинини томоша қилиш ёқимли. Уларда ёш жамоа бор ва биз юқори сифатли футбол намойиш қилишимиз керак бўлади. Ўзимизга ишонамиз ва курашамиз", – деди Флик.
"Челси" – "Барселона" учрашуви бугун 01:00 га белгиланган.
Ўхшаш янгиликлар
01:50
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди 39
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар